Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
12.03.2013

ПАРТИЯ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРИ

фаолиятини кучайтириш учун нима қилиш керак?

Бугун партия тизимида бошланғич ташкилотлар билан ишлаш, улар фаолиятини кучай­ти­риш масаласига қай даражада эътибор қаратилаяпти? Бошланғич ташки­лот­лар ўз олдига қўйилган вазифаларни самарали адо этаяптими? Уларнинг фаолиятини такомиллаштириш учун нималар талаб қилинади?

ЎзХДП Марказий Кенгашининг Ташкилий-кадрлар ишлари бў­ли­ми мудири ўринбосари Аваз Саидовга шу саволлар билан мурожаат қилдик.

— Ҳақиқатан ҳам сиёсий партия жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриши ва уларни амалга ошириш йўлида изчил иш олиб бориши зарур. Бу жараёнда, бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим ўрин тутади. Чунки БПТ электорат билан бевосита алоқада фаолият кўрсатади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Шу боис, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин.

ЎзХДП Марказий Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш учун бир қатор меъёрий, услубий қўлланмалар ишлаб чиқилган. Хусусан, «Ўзбекистон ХДП бошланғич ташкилотлари тўғрисида» йўриқнома, «ЎзХДП бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ЎзХДП Марказий Кенгаши қарорлари ижроси мунтазам назорат қилиб борилади.

Ўтган йили Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич ташкилотлар фаолиятини таҳлилий ўрганиб чиқдик. Маҳаллий партия кенгашлари қуйи бўғин ишини тизимли ташкил этиш, етакчилар салоҳиятини ошириш борасида муайян натижаларга эришмоқда.

Сирдарё туман партия кенгашида ҳафтанинг ҳар пайшанбаси «Бошланғич ташкилотлар билан ишлаш куни», деб белгиланган. Шу куни туман партия кенгаши раиси, раис ўринбосари, кенгашнинг бошқа масъул ходимларини, халқ депутатлари туман Кенгашидаги жонкуяр депутатларимизни изласангиз, бошланғич ташкилотлардан топасиз. Партия фаоллари бевосита қуйи бўғинга бориб, етакчилар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларга услубий, амалий ёрдам кўрсатадилар. Уларнинг малакасини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказишади.

Янгиер шаҳар партия кенгаши ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларни бошлан­ғич ташкилотларда мунтазам ўтказишга эътибор қаратиб келади.

Ўз ишини замон талабларига мувофиқ тарзда олиб бораётган бошланғич ташкилотлар ҳақида гап кетганда, Тошкент шаҳри «Ёшлик» талабалар шаҳарчасидаги Республика Кўз касалликлари шифохонаси, Шайхонтоҳур туманидаги 44-оилавий поликлиника, «Шофайзи» маҳалла фуқаролар йиғини, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Юнусобод туманидаги 52-оилавий поликлиника, Сергели туманидаги «Сергели автотеххизмат» корхонаси қошида ташкил этилган бошланғич ташкилотлар фаолиятини мисол сифатида кўрсатиш мумкин.

Аммо ҳамма жойда ҳам бошланғич ташкилотлар фаолияти тизимли йўлга қўйилмаган. Мисол учун, Андижон вилоятида зарур меъёрий ҳужжатлар бошланғич ташкилотларга тўлиқ етказилмаган. Андижон шаҳар кенгашида бошланғич ташкилотлар етакчилигига захиралар шакллантирилмаган.

Гулистон шаҳар партия кенгаши бошланғич ташкилотлар билан мустаҳкам алоқада эмас. Иш юритиш аҳволи қониқарсиз. Очиғи, бундай камчиликларни бошқа туман ва шаҳарларда ҳам учратиш мумкин.

Бошланғич ташкилотлар биринчи навбатда туман партия кенгашлари ходимлари, тафтиш комиссияси аъзолари ва тар­ғибот гуруҳи вакилларига бириктирилиши керак. Бу барча ташкилотлар ишини мувофиқлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг билан бирга, қуйи бўғин етакчилигига дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган, жамоатчилик билан ишлаш ва ташкилотчилик қобилияти юқори, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган, сўзининг таъсири бўлган кишиларни сайлаш долзарб масаладир.

Бу борадаги сусткашликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, маҳаллий партия кенгашларига зарурий тавсиялар берилди.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Гулруҳ ОДАШБОЕВА ёзиб олди.

 

ТАҲРИРИЯТДАН: Дарҳақиқат, сиёсий партиянинг халқ орасига чуқур кириб бориши, жамиятдаги нуфузи мустаҳкамланиши кўп жиҳатдан бошланғич ташкилотлар фаолияти қай даражада самарали йўлга қўйилганига бевосита боғлиқ. Қуйи бўғин иши тўғри ва тизимли ташкил этилса, партия сиёсий куч сифатида ўзини тўлиқ намоён этади.

Шундай экан, бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш учун яна нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш зарур? БПТни сиёсий кучнинг том маънодаги қуйи ташкилотига айлантириш нималарни талаб этади? Бошланғич ташкилотларни кучайтиришнинг қандай янги йўллари бор?

Биз бу масала бўйича бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия кенгашлари раислари ҳамда масъул ходимлари, депутатларимиз, экспертлар, олимлар, мутахассислар фикр-мулоҳазаларини кутамиз.

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси 32-уй.

Факс: (8371) 233-10-13, 233-65-45

электрон почта: info@uzbekistonovozi.uz



DB query error.
Please try later.