12.03.2013

МЕҲНАТ БОЗОРИДА

касб-ҳунар малакасига эга бўлган ёшларнинг ўрни

Бугун юртимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таьминлашга алоҳида эьтибор қара­тилмоқда. Бунинг натижасида 2012 йилда коллежларни тугатган 450 минг нафардан ортиқ битирувчи иш билан таъминланди, уларнинг 43 фоизи ўзлари ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган корхоналарга ишга жойлашди.

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги нафақат табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки, биринчи навбатда, юксак билимли ишчи кучининг мунтазам тайёрланишига боғлиқ.

Ривожланган мамлакатлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, таълим самарадорлигининг 16 фоизи — моддий-техника ба­зага, 20 фоизи — ресурсларга, 64 фоизи — инсон омили­га боғлиқ. Шундай экан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўз эгаллаган мута­хассислиги бўйича ишга жой­лаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан таъминлаш масаласида уч томонлама шартнома тузиш амалиёти йўлга қўйилган. Афсуски, бу борада айрим ноаниқлик ҳам йўқ эмас.

Булар қуйидагилар — ҳа­қиқатан ҳам шартномада кўр­сатилган иш ўрни мавжудми; резерв қилиб таклиф этилаётган иш ўринлари ни­ма­нинг ҳисобига яратилган; у янги яра­тилган иш ўрними ёки ишчиларнинг бўшатилганлиги боис бўш қолган иш ўрними; иш ўринлари ҳақиқатан ҳам битирувчининг му­тахассисли­гига тўғри келадими ваҳоказо.

Агар бу каби вазиятларни аниқлаб, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўрилса, барқарор иш ўринларини яратишга эришиш мумкин. Ҳол­буки, бугун коллеж битирувчиси ўз мутахассислиги бўйича ишга қа­бул қилиниб, уч ойдан сўнг корхона фаолиятининг тугатилиши сабабли ишсиз қолаётгани ҳам учраб турибди.

Ёшларни ишга жойлаштириш масаласи мавсумий тушунча эмас. Бу ҳар куни амалий ишларни бажаришни, истиқболли лойиҳаларни илгари суришни, муаммоларни ўрганиш ва рационал ечимини топишни талаб қиладиган масаладир.

Ҳозирги кунда ёшларни иш билан таъминлашда муаммолардан бири — бу, ёш кадрларнинг ҳаммаси ҳам меҳнат бозорида етарлича рақобатбардош эмаслиги. Бугун меҳнат бозоридаги талаб анча баланд.

Шуларни ҳисобга олиб, касб-ҳу­нар коллежларида малакали мутахассислар тайёрлаш, бу борада битирувчилар учун амалиёт ишларига талабни ошириш зарур.

Бахтиёр Абдуллаев,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.



DB query error.
Please try later.