Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
12.03.2013

ИККИНЧИ ТУР ЎЙИНЛАРИ

Футбол бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари иккинчи турдан жой олган айрим учрашувларда майдонга тушди.

Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси Қаршининг «Насаф» футболчилари билан куч синашди. Унда мезбонлар рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди — 3:0. Голларни Александр Пишчур, Фозил Мусаев ҳамда Алибобо Раҳматуллаевлар киритди.

Кутилмаган натижа эса Фарғонада «Нефтчи» — «Металлург» жамоалари баҳсида кузатилди. Унда Суннатилла Мамадалиев томонидан киритилган тўп меҳмонларга муҳим уч очкони туҳфа этди — 0:1.

Яна бир учрашув эса «Олмалиқ» — «Қизилқум» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди — 2:1.

Аммо кучли қор ёққанлиги боис, «Шўртан» — «Пахтакор», «Динамо» — «Гулистон», «Бухоро» — «Сўғдиёна», «Навбаҳор» — «Локомотив» ўйинлари бошқа муддатларга қолдирилди. Бу баҳсларнинг қачон ўтказилиши ПФЛ томонидан ке­йинроқ маълум қилинади.

Самандар БОБОРАЖАБОВ



DB query error.
Please try later.