Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
05.03.2013

МАМЛАКАТИМИЗНИ ЯНГИЛАШ ЖАРАЁНЛАРИДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ ТОБОРА ОШИБ БОРМОҚДА

Кучли фуқаролик жамиятини шаклланти­риш, унинг институтлари, жумладан, фуқаро­ларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривож­лантиришдаги иштирокини кенгайтириш истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширилаёт­ган ҳамда аҳоли ҳаёт сифати ва фаровонлиги­ни янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмидир.

«Обод турмуш йили» Давлат дастурининг олтинчи бўлимида маҳалла институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгай­тириш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёш ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли турар-жойларининг қиёфасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид масалаларни ҳал этиш борасидаги ўрни ҳамда аҳамия­тини ошириш чора-тадбирлари белгиланган.

Давлат дастурини ба­жариш доирасида маҳаллалар ва қишлоқларни обод қилиш бўйича кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилади. Шу мақсадда «Замонавий маҳалла» меъморчилик-режалаштириш намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилади, мавзе ва маҳаллалардаги йўллар ва кўчаларни капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, уларнинг ташқи ёритиш тизимларини қайта тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш, капитал таъмирлаш дастури тасдиқланди. Намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибдаги ва кўп қаватли турар-жойлар, биноларнинг олд қисмини ва томларини таъмирлаш, маҳаллалар ҳудудидаги ирригация ҳамда дренаж тизимларини янгилаш кўзда тутилган. Кўчалар ва йўлаклар замонавий услубда таъмирланади, уларнинг ёритиш тармоқлари энергия тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобидан яхшиланади. Аввал қурилган болалар майдончаларини реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Мини-футбол, баскетбол ва волейбол машғулотлари учун спорт майдончалари кўпаяди.

2013-2015 йилларда кў­каламзорлаштириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади. Маҳаллалар ичидаги кўчалар бўйларига ва махсус ташкил этиладиган «яшил» ҳудудларга ҳар йили 15 миллионта манзарали ва 29,5 миллионта мевали дарахт, шунингдек, 10 миллионта бута ҳамда гул кўчатлари экилади. Буларнинг барчаси дам олиш, аҳолини эстетик тарбиялаш ва соғломлаштириш учун зарур шарт-шароит­лар яратиш­га хизмат қилади.

Турар-жойларнинг санитария ҳолатини янада яхшилаш, узоқ туманлардаги маҳаллаларни тоза ичимлик су­ви билан таъминлашни кенгайтириш, қишлоқда экологик вазиятни янада яхшилаш ҳам белгиланган муҳим вазифалар сирасига киради.

Ушбу муҳим ишларнинг аксарияти Давлат дастурида ре­­жалаштирилган қишлоқ жойларда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича «Обод уйим» лойиҳаси ор­қали амалга оширилади. Бу ишларга но­давлат нотижорат ташкилотлари ҳам кенг жалб этилади.

Одамлар, айниқса, болалар ва ёшларнинг интеллектуал, эстетик ва маданий эҳ­тиёжларини янада тўлиқ таъ­минлаш учун барча зарур ша­роит­лар яратишга ҳам кат­та эътибор қаратилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Ма­даният ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги клуб муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш орқали 2013-2018 йилларга мўлжал­ланган Мада­ният, санъат ва аҳолининг дам олиш марказларини ташкил этишга доир Давлат дастури­ни ишлаб чиқиш режалаштирилган. Унинг ҳаётга татбиқ этилиши аҳолининг мазмунли дам олишини ташкил қи­лиш, халқ ижодиётини ривож­лантириш, маданият муас­сасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади.

«Обод турмуш йили» Давлат дастурида 2013-2015 йил­ларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтиришга доир белгиланган комплекс тадбирлар шаҳарлар ҳамда маҳаллалар ҳудудларида санитария-экологик вазиятни янада яхшилашга қа­ратилган. Чиқиндиларни йиғиш бўйича фао­лият кўрсата­ётган пунктларни модернизация қилиш ва янгиларини таш­кил этиш, замонавий контейнерлар билан жиҳозлаш, шунингдек, махсус техника паркини мам­лакатимизда ишлаб чиқарилган машиналар ҳисобидан янгилаш шулар жумласидандир. Маиший чиқиндиларни йиғиш, транспортировка ва утилизация қилиш бўйича жаҳон амалиётида синовдан ўтган услублар жо­рий эти­лади. Тошкентда қат­тиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қи­лишга оид инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ке­йинчалик бундай лойиҳалар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилади, бу борада тегишли ҳудудий дастурлар қабул қи­линади. Чунончи, уларнинг биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, компьютер ва бошқа техника воситалари, мебель билан таъминлаш, янги маҳалла гузарларини ташкил этиш ҳамда уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш кўзда тутилган.

Жорий йилда қишлоқ жойлардаги маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, яшаш жойида маиший хизматлар кўрсатиш билан шуғулла­наётган якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзларини бериш дастурини амалга ошириш давом эттирилади. Бу эса қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришга ёр­дам беради.

Ёрдамга, меҳр-мурувватга муҳтожлар ҳақида ғамхўрлик қилиш халқимизга хос азалий фазилатлардан бўлиб, истиқлол йилларида улар янада ривожланмоқда. Аҳо­лини ман­зилли ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат тузилмаларидан ташқари жа­моат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

«Обод турмуш йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида оилалар, болалар, ёлғиз қариялар ва ногиронларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга қа­ратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Масалан, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади ва болани вояга етказиш бўйича ижтимоий на­фақалар тўланади. Қаровга муҳтож ёлғиз қариялар ҳар ой тегишли моддий ёрдам олади. Маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёлғиз пенсионерлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилаларга куз-қиш мавсуми арафасида уйларини таъмирлашда ёрдам кўрсатилади. Наврўз, Мустақиллик байрамлари, Хотира ва қадрлаш куни арафасида эса кам таъ­минланган оилалар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига совғалар топшири­лади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Маҳалла мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умумбашарий қад­риятлар, ватанпарварлик, инсонпарварлик, жамият олдидаги ўз бурчи ҳамда масъу­лиятини чуқур англаш руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган улкан ишларда муҳим ўрин тутмоқда. Бу борада оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун жорий йилда «Маҳалладан бошланур Ватан» шиори остида комплекс маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Маҳаллалар раислари иштирокида ўтказиладиган «Меҳрдан яшнар кўнгил», «Бир болага етти қўшни ота-она» фототанлови, шунингдек, «Энг яхши маҳалла», «Энг намунали оила», «Энг на­муна­ли диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи», «Намунали профилак­тика нозири» каби кўрик-тан­ловлар шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини шакл­лантириш, оила институтини мус­таҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қи­лиш, жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нуфузи ҳам­да аҳамияти тобо­ра ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ма­ҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолия­тини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш амалга оширилаётган кенг кўламли ишлардан жаҳон ҳамжамиятини кенг хабардор қилиш мақ­садида 2013 йилда маҳалла институтининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи ҳа­қида ҳужжатли фильм, хал­қимиз бирлиги ҳамда аҳиллигини, жамиятимизда тинч­лик-тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильм­ни суратга олиш режалаштирилган. Ушбу мавзуга бағишланган «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» номли китоб, «Жамиятимизда ҳеч ким ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги керак» мавзуида илмий-оммабоп рисола чоп этилади.

Мухтасар айтганда, «Обод турмуш йили» Давлат дастурида белгиланган вази­фаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда барқарорлик, тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, халқимиз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, барча жабҳада ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кў­ламли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, бу жараёнда давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг маҳалла каби муҳим институтлари ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилади.

ЎзА



DB query error.
Please try later.