02.03.2013

ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ

ундан самарали фойдаланиш зарур

ЎзХДП Ҳудудлар иҚтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, хизмат кЎрсатиш ва сервис соҲасини кенгайтириш орҚали аҲолининг бандлик даражаси Ҳамда реал даромадларини ошириш тарафдоридир.

Шунинг учун партия туризм индустриясини ривожлантириш бЎйича янги иш Ўринлари ташкил этиш ва аҲоли бандлигини таъминлашга Қаратилган ташаббусларни ҚЎллаб-Қувватлайди.

26 февраль куни Олий Мажлис­ни­нг Қонунчилик палатасида Ўзбе­кистонда туризмни ри­вож­­лан­­тиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишнинг бориши тўғ­ри­сида парламент эшитуви бўлиб ўтди. Ушбу масала юзасидан «Ўзбектуризм» миллий компания­сининг раиси Фаррух Ризаев ахбо­рот берди.

Парламент эшитувида туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари, бу борадаги муҳим вазифалар муҳокама этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демок­ратик партияси фракцияси ҳам мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича ўз нуқтаи-назари ҳамда таклифларини билдирди.

Гулноза ЭРНАЗАРОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Туризм ривожи нафақат мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ҳажми ортиши, аҳоли банд­лигини таъминлаш ва даромадлари ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Ҳозирда дунё бўйича туризм соҳасида 195 миллиондан зиёд киши, яъни, дунёдаги жами банд аҳолининг қарийб 8 фоизи ишлайди. Бу эса янги бар­қарор ҳамда юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш борасида туризм имкониятлари анча юқори эканини кўрсатади.

Туризм аҳоли бандлигини таъминлаш, айни пайтда, минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим манбаига айланмоқда. Бугунга келиб мамлакатимизда меҳмонхона хўжалиги янада тараққий этмоқда. Хусусан, 500 дан ортиқ турли мулкчилик шаклидаги меҳмонхона ва жойлаштириш объектлари фаолият кўрсатаяпти. Кейинги 6 йилда 200 дан ортиқ ўрта ва кичик хусусий меҳмонхоналар ишга тушган.

Ҳозирда республикамизда 865 та туристик ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Фаолияти асосан чет эллик сайёҳларни жалб этиш ва уларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган 520 га яқин ­ту­­­ри­с­­­­тик компания муваффақиятли ишлаб турибди. 2012 йилда саёҳатчилар сонининг ўсиши 2011 йилга нисбатан 17,5 фоизга, чет эллик туристларга хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар эса 15 фоизга ўсган. Бу рақамлар туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлик даражаси ва турмуш фаровонлигини ошириш имкониятлари юқори эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.

Аммо шунга қарамай, парламент муҳокамасида, хусусан, ЎзХДП фракцияси томонидан мамлакатимизнинг бир қатор минтақаларида туризм инфратузилмасини изчил ривожлантиришга етарли эътибор қаратилмаётгани таъкидлаб ўтилди. Туризмнинг таълим, илмий, экологик, спорт-соғломлаштириш каби йўналишларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароит яратиш зарур. Кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини замонавий талаблар даражасида ошириш, саёҳатчиларни жалб этишнинг самарали шакл ва усулларидан фойдаланиш, миллий туризм индустриясига янги замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги ишларни такомиллаштириш талаб этилади.

Таъкидлаш керакки, туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, сервис ва хизмат кўрсатишнинг ривожланиши кўп­лаб янги иш ўринлари очилишига замин яратади. Бу Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги дастурий мақсадлари амалга ошишига ҳам  хизмат қилади.

Назира МатёҚубова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси туризм­ни ривожлантиришнинг мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини англаган ҳолда, бу борадаги ташаббусни қўллаб-қувватлади ҳамда ушбу масала бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Партиямиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳудудий иқтисодиёт, ижтимоий инфратузилма ҳамда меҳнат ресурс­ларини мутаносиб тарзда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу асосда ҳудудий бандлик сиё­сати самарадорлигини таъминлашдан иборатдир. Туризм соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш кўрсаткичларининг ўсиши аҳолини иш билан таъминлашга оид давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун фракциямиз туризм соҳасида банд бўлганлар учун ижтимоий кафолатларни мус­таҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини олиб бориш ижро ҳокимияти идораларининг муҳим вазифаси бўлиши лозим, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, туризм хизмати кўрсатиш соҳасида статистик ҳисобот тизимини такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш зарур. Чунки амалдаги статистика тизими чет эллик сайёҳларга хизматлар кўрсатиш эвазига келадиган даромадларни тўлиқ ҳисобга олиш имконини бермайди.

Мамлакатимизда сайёҳлар оқимнинг асосий қисми туристик марказлар — Самар­қанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига тўғри келмоқда. Ваҳоланки, юртимизнинг бир қатор бош­қа минтақаларида ҳам туризмни ривожлантириш имкониятлари катта. Бу ички туризмни ривожлантириш соҳасида режалаштириш ва маркетинг масалаларига тизимли ёндашув зарурлигини кўрсатади. Ички ту­ризм­ни ривожлантириш ялпи ички маҳсулотда унинг улуши ошиши натижасида бандликка оид муаммоларнинг ҳал қилинишига хизмат қилса, маънавий-мафкуравий жиҳатдан фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг юртимиздаги тарихий масканлар, бой маданий мерос обидалари билан танишиш имкониятларини кенгайтириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга замин яратади.

Шу ўринда болалар, ёшлар, ногиронлар ва кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли туризми, яъни, уларнинг экскурсиялари учун шарт-шароит масаласини жиддий ўйлаб кўриш талаб этилади. Фракциямиз ички туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди.

Мамлакатда туризмни ривожлантиришга доир муҳим вазифалардан яна бири сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизнинг 3 та олий ўқув юрти ҳамда 9 та касб-ҳунар коллежида соҳа мутахассислари тайёрланмоқда. Муаммо шундан иборатки, юртимизнинг туризмни ривожлантириш имкониятларига эга бўлган қатор ҳудудларида сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича кадрларга эҳтиёж катта бўлган бир вақтда, айрим худудларда туризм инфратузилмаси ривожланмагани сабаб соҳага тайёрланаётган мутахассислар бошқа соҳаларда ишлашга мажбур бўлмоқда.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, фракциямиз туризм соҳасидаги гид ва экскурсия олиб борувчилар фаолияти ҳамда малакасига нисбатан талаб ва меъёрлар масаласини қатъий кўриб чиқиш, шунингдек, соҳага кадрлар тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарур, деб билади.

«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини такомиллаштириш жараёнида фракциямиз иқтисодиётни модернизация қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, туризм соҳасида инновацион сиёсатни шакл­лантириш, туризм фаолиятига оид ҳисоботларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, малакавий талаблар ва ходимлар квалификацияси, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш масалаларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрлар киритилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, туризм индустриясини ривожлантириш, шу орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича изланишни ва ташаббус кўрсатишни давом эттиради.



DB query error.
Please try later.