Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.03.2013

«ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ МУҲАНДИСИ»

Яқинда Буюк Британиянинг Кембридж шаҳридан хушхабар келди. Унда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси ўринбосари (бош котиб) Лутфулла Муҳаммадназаров Халқаро Биографик марказнинг ирригация соҳасида дунё бўйича олиб борган тадқиқоти натижаларига кўра, «Дунёнинг етакчи муҳандиси» сифатида тан олинганлиги ҳамда ушбу халқаро марказ аъзолигига қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ўзбек муҳандисининг сув, ирригация ва дренаж соҳасида олиб борган кўп йил­лик изланишлари ва хизматлари муносиб баҳоланиб, ғолиб халқаро марказнинг медали билан тақдирланганлиги ҳам мамлака­тимиз мутахас­сислари малакасининг халқаро миқёсдаги яна бир бор эътирофидир.

Дарҳақиқат, ушбу халқаро марказнинг сувни тежаш, сув захираларини асраш, ирригация ва дренаж масала­ларида Ўзбекистонга бераётган эътибори таҳсинга ло­йиқ.

Сув — ҳаёт манбаи. Инсон дунёга келган кунидан бошлаб то умрининг сўнгги палла­сигача сув билан тирик. Шунинг учун ундан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик инсоннинг ўзи­ни ўзи асраши, келажаги учун қайғуриши ҳисобланади. Она сайёрамизда сув захирала­рининг фақат 0,4 фоизигина истеъмол учун яроқли. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат масалалари бўйича қўмитасидан олинган маълумотларга қараганда, 2035 йилга келиб, ер юзида ичимлик сувига бўлган талаб ками­да 60 фоизга ортиши мумкин экан. Бу эса ўз нав­батида, биз­дан сувдан тежаб-тергаб фой­даланишни, сув заҳираларини асрашни тақазо этади.

— Сув — муқаддас неъмат, — дейди Лутфулла Муҳаммад­назаров. — Шунданми, миср­ликлар Нилни, ҳиндлар Ганг дарёсини, америкалик ҳин­дулар Амазонка дарёсини ўз­лари учун муқаддас деб билганлар. Ота-боболаримиз ҳам Жайхун — Амударёни, Сайхун — Сирдарёни ва Зарафшонни ўзлари учун та­биатнинг инъоми санаганлар. Шундай экан, ҳар бир киши сувдан тежаб-тергаб фойдаланиши, ариқ ва зовурларимизни озода сақ­лаши муҳим. Бугунги кунда ичишга яроқли бўлган сувларнинг дунёда 70-90 фоизи қиш­лоқ хўжалик экинларини суғориш ҳам­да сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун йўналтирилган. Биргина мисол, 1 кг шоли етишти­риш учун 3 тонна, 1 кг ғалла етиштириш учун 1,4 тонна сув сарфланмоқда.

Мамлакатимизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер мавжуд. Бу ерларни суғориш учун йилига 51 миллиард кубометр ҳажмида сув сарф­ланади. Ҳар гектар ерга суғориш даврида 8 минг, суғорилмайдиган даврда эса 2 минг кубометр сув тақсим­ланади. Суғориладиган ерларимизнинг 2,1 миллион гектари эса насос станциялари ёрдамида сув билан таъминланади. Ерларни суғориш даврида республикамиздаги сув омборларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Кейинги 10 йил ичида халқ­аро молия институтлари кредитлари ҳисобига 25 дан ор­тиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 502,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ мамлакатимиз­даги сув хўжалиги объектларини қуриш, таъмирлаш ишларига сарфланди. Биргина 2012 йилда 10 та ана шундай лойиҳа амалга оширилиб, 78 миллион АҚШ долларилик иш бажарилди. Сурхондарё ви­лоятида Аму-Занг, Навоий вилоятида Навоий Учқара насос станциялари мо­дернизация қи­линди. Бухоро, Навоий, Қашқа­дарё вилоят­ларида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхши­ланди.

Лутфулла Муҳаммадназаров Оролни қутқариш халқаро жам­ғармасида ишлаган кезларида Оролбўйи аҳолисининг мод­дий шароитини яхшилаш учун микрокредитлар ажратишни ташкил қилиш, тоза ичимлик сувини барча ҳудудларга етказиб бериш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва Орол олди минтақаларидаги кўл­ларни сув билан таъминлаш ишларига бош-қош бўлди.

Иш фаолияти давомида ерларни текислаш, янги иншоотлар қуриш, каналларда сув таъминотини яхшилаш, уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш ишларида фаол қатнашди. Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ­сизот сувларини ташқарига олиб чиқиб кетадиган Бош сув ташлаш тракти, Беруний коллектори ва Мирзачўл Бош коллекторини таъмирлаш ишларида иштирок этди. Мамлакатимизда ишлатилаётган 1500 дан ортиқ насос станция­ларидаги иш унумини ошириш, электроэнергия харажатларини камайтириш иш­ларида ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашиб келяпти. Андижон, Каттақўр­ғон, Жиззах, Қоровултепа, Зомин, Пачкамар, Чимқўрғон сув омборларига сув чиқарувчи қувурларни алмаштиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ўзбек муҳандисининг жаҳон миқёсидаги эътирофи Ўзбекистонда ирригация ва дренаж соҳасида амалга оширилаётган ишларга берилган муносиб баҳодир.

Соҳибжон САЛИМОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.