Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
23.02.2013

АКАДЕМИК НИНА ВЛАСОВА

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Ботаника соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Нина Александровна Власова 83 ёшида вафот этди.

Н.Власова 1930 йили деҳ­қон оиласида туғилди. 1951 йили Ўрта Осиё давлат университетини тугатиб, Ўзбекис­тон Фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалиги (ҳозирги Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси) институти лаборанти вазифасида иш бошлади. Кейинчалик ушбу институт аспирантурасида таҳсил олиб, 1969 йилда номзодлик, 1976 йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академия­сининг аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим ўзининг 60 йилдан ортиқ илмий фаолияти давомида Фанлар академиясининг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида катта илмий ходим, лаборатория мудири, бош илмий ходим лавозимларида самарали меҳнат қилди ва юртимизда ботаника фани соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди. Айниқса, унинг ўсимликлар эмбриологияси, цитологияси ва анатомияси, ғўза уруғчилигининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган мақола ва рисолалари кенг жамоатчиликка яхши маълум.

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида ўндан ортиқ фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Нина Власованинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

И.Каримов, И.Собиров, Д.ТошмуҲамедова,

Ш.Мирзиёев, Ш.СолиҲов, Ж.Мусаев



DB query error.
Please try later.