Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
19.02.2013

КРЕДИТЛАРИ — ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, чекка  қишлоқларга замонавий ва ихчам технологиялар олиб кириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликларига кредитлар ажратиш  «Агробанк» очиқ акция­дорлик тижорат банки фаолиятининг муҳим йўналишларидир.

Банкнинг Сурхондарё вилоят бош­қармаси томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар ва уни қайта ишловчиларга кўрсатилаётган хизматлар таҳсинга сазовордир.

— «Исмоилова Мавлуда» фермер хўжалигини 2012 йилда ташкил этдик, — дейди деновлик Мавлуда Исмоилова. — Биз интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳамизни «Агробанк»­нинг Денов филиалига топширдик. Ҳужжатларимиз тезда кўриб чиқилиб, бизга 3 йил муддатга 50 млн. сўм кредит ажратилди. Бу маблағга биз боғдорчилик ва узумчилик илмий-текшириш институтидан олма ҳамда хурмо кўчатлари олиб, боғимизга экдик. Мана иккинчи йилдирки ерга қадаган ниҳолларимиз бехато, бир текис ривожланмоқда. Айни пайтда кўчатларнинг авжи баланд. Ҳадемай боғларимиз мўл ҳосилга киради. Айт­ганча, бу кредит эвазига 5 та иш ўрни яратдик. Бундан ташқари, иссиқхона ҳам ташкил этганмиз. Ҳозирги пайтда помидор ва бодринг маҳсулотларини пешма-пеш аҳоли дастурхонига етказиб турибмиз.

Азалдан сара, сархил мевалар етиштириб, шуҳрат қозониб келган бободеҳқонларимиз эндиликда юртимизда жорий қилинган интенсив боғ яратиш борасида ҳам ўзларини кўрсатишмоқда. Бунда эса уларга банк кредитлари асқотмоқда. 

2012 йилда банк бошқармаси ва унинг филиаллари томонидан турли хил мевали кў­чатлар ҳамда уруғ­лар харид қи­лиш учун 243 нафар мижозга жами 1 млрд. сўмдан зиёд микрокредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, «Агробанк» Сурхондарё вилоят бошқармасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатаётган мо­лия­вий мадади ҳам ўз натижасини бериб келмоқда. Ўтган йи­ли банк томонидан барча молия­лаш ман­балари ҳисобидан кичик бизнес субъ­ект­ларига 36 млрд. 115 млн. сўм кредит ажратилди.

Мазкур кредит маблағлари асосан қишлоқ хўжалик соҳасига, савдо ва саноатга, бино ва иншоотлар қурилишларига, маиший хизмат кўрсатиш ва кўплаб бошқа тармоқлар ривожига йўналтирилди.

Яна бир мисол. Ўтган йили банкнинг Шўрчи филиали томонидан доимий мижози «Шўрчи дон маҳсулотлари» очиқ акциядорлик жамиятига ажратилган 7,6 млрд. сўм миқдоридаги узоқ муддатли кредит эвазига мазкур корхона модернизация қилинди. Ун тегирмони ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган технология­лар олиб келиниб ўрнатилди. Бунинг натижасида корхонада қўшимча 250 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, «Сариосиё дон» ОАЖ ҳам хориждан нон ишлаб чиқариш технологияси сотиб олиш учун кредит сўраб мурожаат қилган эди. Банкнинг Сариосиё филиали томонидан 3 йил муддатга 345 млн. сўм ажратилиши натижасида, яна 12 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қарорга асосан 36 та фермер хўжалигига 1 млрд. 441 млн. сўм кредит ажратилди. Шу билан, бирга ўтган йили вилоятда балиқчилик, паррандачилик ҳамда асаларичилик тармоқларини ривожлантиришга 1 млрд. 175 млн. сўм йўналтирилганлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Хулоса қилиб айтганда, «Агро­банк»­нинг Сурхондарё вилоят бош­қармаси ва унинг филиаллари томонидан ажратилаётган кредитлар нафақат қишлоқ хўжалик соҳасини, балки бош­қа тармоқларни ҳам ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратилишига, воҳа аҳолисининг турмуш фаровонлиги янада ошишига хизмат қилмоқда.

Мирбахтиёр МИРФАЙЗИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.