Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
26.08.2020

СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

судьялар мустақиллигини таъминлаш кафолати

Давлатнинг демократик тараққиёт йўлидан далил ривожланиши кўп жиҳатдан суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни ўтказишни тақозо этади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим ва тарихий босқичи, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдагиСудлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонининг қабул қилиниши бўлди.

Давлат ҳокимияти тизимида суднинг ўрни, аҳамияти ҳақида кўп ёзилган ва айтилган. Асрлар давомида турли мамлакатлар олимлари ушбу ўта муҳим ва долзарб масалани ўрганиб келадилар. Зеро, айнан суд ҳокимияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган. Мустақил ва нуфузли суд тизимиКонституция ва қонунлар меъёрларига оғишмай риоя этилиши гарови, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши кафолатидир.

Агар олис ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, бу табаррук заминда барча соҳалар сингари суд-ҳуқуқ тизими ҳам тараққий этганини кўриш мумкин. Ушбу заминдан етишиб чиққан Исмоил ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний сингари буюк алломалар фиқҳ илмини юксак даражага кўтаришган. Бу олимлар илгари сурган ғоялар ҳаётда ўз ифодасини топиши адолат барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган. Биргина соҳибқирон Амир Темур даврида бу борада кўплаб ибратли ишлар амалга оширилган. Энг муҳими, ушбу даврдаКучадолатдадир”, деган эзгу ғоя ҳаётда теран ифодасини топган.

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади. Халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали бурчимиздир. Бу борада буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» – деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106-моддасида Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади, деб кўрсатилишибу суд ҳокимиятини мустақил бўғин сифатида эътироф этган илк расмий ҳужжатдир.

Суд тизимини ислоҳ қилиш, суд тизимини эркинлаштириш аввало, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилиши керак. Шунда судни жазоловчи орган деб биладиган одамлар унга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш лозим бўлган орган сифатида мурожаат қиладиган бўлади. Ана шундагина суд ҳокимиятнинг ҳақиқий мустақил учинчи тармоғига айланади.

Энг катта янгиликлардан бириЎзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқининг берилиши бўлди. Бу жуда масъулиятли иш ҳисобланади, унинг беғараз, адолатли ва холисона ҳал этиш механизмларини таклиф этиш муҳим ҳисобланади.

Ушбу қабул қилинган фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суднинг обрўси ва мустақиллигини ошириш, одил судловни амалга оширишда қонунийликни таъминлаш, судлар фаолиятига аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик учун хизмат қилади.

Президентимизнинг суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси одил судловни амалга оширишда ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб борилган устувор вазифалар суд-ҳуқуқ тизимидаги демократик ислоҳотларнинг янги даражага кўтарилишига, қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бу йўлда кадрларни тарбиялаб жой-жойига қўйиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш билан боғлиқ бир-биридан долзарб бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ҳар бир инсон қалби ва онгига йўл топиш каби оғир ва заҳматли меҳнат ётганлигини ҳис этиб турибмиз.

Шу билан биргаликда, қонун устуворлиги ва давлат олий ҳокимият органларинининг мустақиллигини таъминламасдан туриб, демократик жамиятни барпо этиб бўлмаслигини ҳам яхши тушунамиз. Демократик жамият замирида одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлигини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашдек улуғ мақсад мужассам.

 

Олтингул ЮСУПБАЕВА,

Юристлар малакасини ошириш

маркази бўлим бошлиғи.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: