14.02.2013

ОМБУДСМАН ҲИСОБОТ БЕРДИ

ЎзХДП ижтимоий муҲофазага муҲтож аҲолини ҚЎллаб-Қувват-лашнинг энг маҚбул усули бандлик даражасини ошириш, деб Ҳисоблайди.

Шунинг учун партиянинг маҲаллий ташкилотлари ва депутат-лик гуруҲлари «2013 йилда иш Ўринлари ташкил этиш ва аҲоли бандлигини таъминлаш дастури»нинг Ҳар бир туман ва шаҲарда тЎлиҚ ижросини таъминлаш жараёнида фаол иштирок этиши, бу борада Қатъий ва талабчан фаолият юритиши зарур.

2012 йил мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммола­рига доир мурожаатлар олдинги йиллардагига нисбатан камайган. ЎзХДП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида Омбудсманнинг 2012 йилги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масала муҳока­ма қилинаётганда бунга алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсат юритилиши, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, муносиб иш ҳақи тўлаш ва иш шароитларини яхшилаш бўйича амалга ошири­лаётган тизимли ислоҳотлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қи­лишга доир мурожаатларнинг камайишида асосий омил бўл­моқда.

Ҳисобот йилида Омбудсман томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ишлаб чиқилган 20 дан ортиқ қо­нун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалга оширилган.

Ўтган йили Омбудсманга фу­қаролардан жами 13 мингга яқин мурожаат тушган. Омбудс­ман томонидан давлат идораларига зарур материалларни тақдим қилиш, инсон ҳуқуқлари бузилишини бартараф этиш билан боғлиқ тавсиялар билдирилган 750 та сўров юборилган.

Ҳафиза КАРИМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палата­сидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Фракциямиз аъзолари Омбудсманнинг 2012 йилдаги фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳисоботини таҳлил қилиб, мурожаатлар қатор йў­налишлар бўйича сезиларли даражада камайгани, бу борада ижобий натижага эришилаётганини эътироф этишди.

Шу билан бирга, электорат ман­фа­атлари ҳимояси, партия дастурий вазифалари ижроси билан бевосита боғлиқ айрим йўналишлар, хусусан, пенсияни ҳисоблаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш, но­гиронлар ҳу­қуқлари бўйича мурожаатлар кў­пайганини қайд этиб, бунга 2013 йилда алоҳида эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон ХДП фракцияси юқо­рида келтирилган йўналишларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тегишли ўрганишлар олиб бориш, назорат-таҳлил ишларини кучайтиришни режалаштирди.

Шунингдек, фракциямиз барча соҳа ва йўналишларда электорат вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган тадбирлар таъсирчанлиги ҳамда ижтимоий самарадорлигини ошириш бўйича ўз вазифаларини белгилаб олди.

Фракция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудс­ман)нинг 2012 йилдаги фаолияти тўғ­рисидаги ҳисоботини маъқуллади.

Шунингдек, фракция аъзолари «Ўз­бекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қў­шимчалар киритиш тўғрисида»ги қо­нун лойиҳасини муҳокама қилди.

Ҳозирда хўжалик процессуал қонун ҳужжатларида суд ва ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида электрон шаклларда маълумотлар (ёзишмалар) алмашиш назарда тутилмаган. Иштирок этувчи шахслар судга фақат ёзма шаклда мурожаат қилиши мумкинлиги қонун билан белгилаб қўйилган.

Хўжалик судларининг Олий хўжалик суди, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган хўжалик судларидан ташкил топган икки поғонали тизими судларга мурожаат қилишда фуқароларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Амалдаги процессуал қоидаларга кўра, судга даъво тақдим этиш учун тадбиркорлик субъектлари уни почта орқали жўнатиши ёки бевосита олиб келиб топшириши керак. Буни амалга ошириш эса ҳар икки ҳолатда ҳам вақтнинг ортиқча сарфланишини, муайян моддий харажатларни тақозо этади.

Алишер ТИЛЛАБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палата­сидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

Қонун лойиҳаси билан бундай ноқулайликларни бартараф этиш, яъни, суд ва ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида электрон шаклларда маълумотлар (ёзишмалар) алмашиш мумкинлиги тўғрисида янги тартиб жорий қилиш назарда тутилаяпти. Бу ўз­гартиш, аввало, одамларга қулайлик яратишга, суд фаолияти самарадорлигини оширишга, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш амалиёти кириб келиши ва ривожланишига хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллаган ҳолда, фракциямиз уни такомиллаштириш жараёнида элек­трон шаклларда маълумотлар (ёзишмалар) алмашиш тартибини аниқ-равшан акс эттириш, бунда хавфсизликни кафолатлаш зарурлигини таъкидлаб, бу борада фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Фракциянинг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъати аъзолари, Марказий Кенгаш масъул ходимлари иштирок этди. Фракция пенсия ва ижтимоий нафақалар, соғ­лиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш, ногиронлар ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ масалаларни тизимли ўрганиш, шунингдек, қонун лойиҳаларини маромига етказишда депутатларнинг фаоллигини кучайтириш йўналишларини ҳам муҳокама қилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ



DB query error.
Please try later.