05.08.2020

ИНСОНГА ЭЪТИБОР ОРТМОҚДА

Президентимизнинг ҳар бир Фармон ёки қарори, селектор йиғилишлари қайси соҳага бағишланмасин, уларнинг мазмун-моҳиятида энг аввало инсонга эътибор, халқ саломатлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш биринчи ўринга қўйиб келинмоқда.

Пандемиянинг ҳозирги синовли кунларини бошидан кечираётган халқимиз бу ғамхўрликни кўриб, билиб турибди.

Куни кеча эълон қилинган “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳам фикримизнинг далилидир. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида барчамизнинг диққат-эътиборимиз яна бир марта аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни, хусусан, халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада кучайтиришга қаратилди.

Қурбон ҳайити кунларида амалга оширилган ишлар халқимиз қадриятлари улуғланаётганининг ёрқин мисоли бўлди.

Фармонда жорий йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилиши фуқаролар кайфиятини кўтарди, уларга далда бўлди.

         Ушбу фармон асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – пандемия даврида ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини шакллантириб, уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилиши ишларини бошлаб юбордилар.

Қорақалпоғистонга ажратилган 10 миллиард сўм мутасадди ташкилотлар, айниқса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда уюшқоқлик билан ночор, боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож оилаларга тарқатилмоқда. Куни кеча Хўжайли туманида 6352 ночор оилага 817 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари етказиб берилди. Мўйноқ туманида 382 оилага 289 миллион сўм нақд пул, 31 миллион сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай тадбирлар барча туманларда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Фармонда белгилаб ўтилган жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни, жаҳолатга қарши маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш ишлари ҳам ҳамжиҳатлик билан олиб борилмоқда.

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: