Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.02.2013

БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Шу кунларда мамлакатимизда  буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллигига бағиш-ланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоира-лар ўтказилмоқда.

Анъанага кўра, 9 февраль куни Алишер Навоий номи билан аталувчи Ўзбекистон Миллий боғида шоир таваллудининг 572 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар мутасаддилари, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов, филология фанлари док­тори, адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбекистон Республикаси­да хизмат кўр­сатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур ва бош­қалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк аждодларимизнинг умрбоқий илмий-маърифий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган эзгу саъйаракатлар миллий адабиётимизни ривожлантириш, хал­қимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қи­лаётганини таъкидлади.

Маънавият ва маърифатни юксалтириш, баркамол ав­лодни вояга етказиш, она тилимиз, миллий адабиётимиз рав­нақида улуғ шоир, мутафаккир Алишер Навоий ижодининг аҳамияти бе­қиёсдир.

Мамлакатимизда Навоий меросини ўрганиш, асарларини нашр этиш, мазмун-мо­ҳиятини кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш масаласига катта эъти­бор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан бу борадаги ишлар ҳар томонлама рағ­батлантирилиб, шоир асарлари жамланган йигирма жилдлик ва ўн жилдлик тўп­ламлар халқимизга тақдим этилди.

Ҳозирги глобаллашув дав­рида Алишер Навоийнинг ин­соний баркамоллик, одоб-ахлоқ, беғубор ва покиза туй­ғулар улуғланган асарлари ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. Шу боис улуғ шоирнинг ижод намуналари жаҳон ­халқларининг кўплаб тилларига таржима қилиниб, олим­лар, кенг жамоатчилик томо­нидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Шоир ўз асарларида улуғлаган юрт равнақи, ободлиги, осуда ва фаровон ҳаёт, жамиятдаги барқарорлик, ўзаро тотувлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат муҳитини асраб-авайлашдек эзгу ғоя­лар Президентимиз томонидан эълон қилинган Обод турмуш йили мазмун-мо­ҳияти билан ғоят ҳамоҳангдир.

Тадбирда Алишер Навоий даҳосига бағишланган шеър­­лар ўқилди.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали по­йига гуллар қўйди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов иштирок этди.

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.