12.02.2013

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИ

фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқлари кафолатланишига хизмат қилади

Ахборот мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишилар тафаккури, ҳу-қуқий маданияти, сиёсий фаоллигини оши-ришнинг муҳим омили бўлиб, у шахс, жа-мият ва давлат ҳаётининг муҳим жиҳатла-ридан бирига айланган.

Ҳозирги ахборот асри за­монида ахборотга эгалик, за­монавий ахборот тизимининг ­шакл­ланганлиги ҳар қандай давлатнинг салоҳияти ва тараққиётини белгилаб бериши ҳеч кимга сир эмас. «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да Президентимиз томонидан белгиланган муҳим олти йўналишдан бири ҳам ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъ­минлашга қаратилган.

Дарҳақиқат, ахборотни эркин олиш ҳуқуқи демократик давлатнинг фундаментал асосларидан бирини ташкил этади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ахборот ресурсларидан бемалол фойдалана олиш ҳуқуқи жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг асосини ташкил этади. Давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш билан бирга коррупцияга қарши курашишнинг ҳам самарали воситаси бўлиб хизмат қилади.

Бугунги кунга келиб мамлакатимизда ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 41,6 фоизга ўсганини ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган ижобий тенденция сифатида баҳолаш лозим. Айни вақт­да мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларининг 1200 га яқи­ни, мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.

Бу кўрсаткич, аввало, мобил алоқа ва Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланадиган абонентлар сонининг ўсиши ҳисобидан таъминланди. Бунда аҳоли учун Интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 22 фоизга камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 8 миллионга яқини Интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда.

Шу ўринда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги тадрижий ислоҳотларнинг бугунги босқичидаги долзарб масалалардан бири, шубҳасиз, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини, жамоатчилик назоратини, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги узвий алоқани таъминлашда ОАВ ролини кучайтиришга, шунингдек, давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмлар яратишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шу маънода, Концепцияда таклиф қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга.

Зеро, ушбу ҳужжат жамиятнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш, аҳоли, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида хабардорлигини оширишда қўл келади.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги деганда давлат органининг фаолияти, таркиби, тузилмаси тўғрисидаги ва бошқа исталган очиқ ахборотлар (давлат сири ёки бошқа муҳофаза қилинадиган сирлар тоифасига кирмайдиган)га эркин эга бўлиш ҳуқуқи тушунилади. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари фаолияти ҳақида ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш ва бу борада турли сансоларликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида қонунда фойдаланувчилар томонидан сўров юбориш ҳамда унга жавоб беришнинг батафсил тартиби ва муддатлари, бундан ташқари, сўров бўйича ахборот тақдим этилишини рад этиш асослари аниқ белгилаб қўйилиши муҳим аҳамият касб этади.

Хорижий тажрибани ҳисобга олиб, қайд этиш жоизки, «Давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун, авваламбор, ҳар кимнинг давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конститу­ция­вий ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Шу билан бирга, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллигини таъминлаши зарур.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонун мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис унинг қабул қилиниши оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда давлат органлари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, журналистлар томонидан ахборотлар олиш, тўплаш ва тарқатиш масалаларида қонунчилик механизмларини такомиллаштиришга, фуқароларни давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида холис, тезкор ва янада тўлиқ хабардор қилишга, давлат органлари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалари фаолиятининг фаоллашишига, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилади.

САНЖАР АЛЛАБЕРДИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти етакчи илмий ходими.



DB query error.
Please try later.