Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.02.2013

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот, аввало, инсон учун, унинг ҳуқуқ ва ман-фаатларини     таъминлаш учун хизмат қилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ­(Омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳу­қуқ­лари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида шу ҳақда сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Турсунов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) С.Рашидова, Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси С.Ортиқова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ва ­бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Фуқароларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилишда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли ва аҳамияти кучайиб бормоқда.

Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бў­йича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда давлат ҳокимияти ҳамда бош­қаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик яхши самаралар бераётир. Омбудсманнинг халқ­аро ҳамкорлиги ҳам тобора ривожланмоқда.

2012 йилда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари, вазирликлар ва давлат органлари томонидан тақдим этилган йигирмадан ортиқ қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, уларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини аниқлади.

Омбудсманнинг фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир фаолиятида инсонларнинг яшаш, меҳнат қилиш, шахсий дахлсизлик каби конституциявий ҳуқуқларини, ўзаро ҳурмат ва муомала маданиятига риоя қилинишини таъминлаш алоҳида ўрин тутади. 2012 йили шу ка­би масалалар билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти бўйича фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланди.

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири



DB query error.
Please try later.