Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
12.02.2013

СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ — БОШ МАҚСАДИМИЗ

«Микрокредитбанк»нинг Сурхондарё филиали ўтган йили вилоятнинг чекка ҳудудларида янги иш ўринлари ташкил этиш борасида катта ютуқларга эришди. 2012 йилда молия муассасаси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркор­лик субъектларига жами 204,6 миллиард сўм миқдорида микромолиявий хизматлар кўрсатилиб, мазкур сармоялар эвазига 105 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ўтган даврда банк тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлари кўламини янада кенгайтириш бўйича қатор амалий чора-тадбирлар белгилади. Бу йўналишда доимий равишда махсус семинар ва давра суҳбатларининг ташкил этилиши тадбиркорлик ҳаракатини кенг қулоч ёйиши, микросармоялардан унумли ва мақсадли фойдаланиш имкониятини яратиб берди. Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш учун қўшимча имкон берувчи филиал ва минибанк тизимининг кенгайиши молиявий инфратузилма ривожланишига асос бўлаётир. Ҳо­зирда банкимизнинг тадбиркорлар билан яқин ҳамкорлик қилаётган 10 та филиали ҳамда яна шунча минибанклари фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда банк жами активлари 61 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан даромад келтирувчи активлар миқдори 49 миллиардни ташкил этди. Банк актив амалиётларининг салмоқли қисмини микромолиявий хизматлар, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига ажратилган кредитлар, кўрсатилган лизинг ва факторинг хизматлари ташкил этади.

Банк кредит портфели 2011 йил бошида 33 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 баробарга ошди ва 49 миллиардга етди. Шунингдек, кредитларнинг 17 миллиард 600 миллиони узоқ муддатли, 9 миллиарди эса қисқа муддатлидир. Ўтган йил давомида банкнинг барча молиялаш манбалари ҳи­собидан 26 миллиард 631 миллион сўм кредит ва лизинг хизматлари кўр­сатилиб, ажратилган маблағлар ҳисобидан 7 400 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Президентимизнинг озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан банкимиз томонидан 3 миллиард 593 миллион сўм кредитлар ажратиш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлса-да, амалда 4 миллиард 389 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, белгиланган режа прогноз 122 фоизга бажарилди.

Хусусан, Жарқўрғон тумани «Какайди» қўрғонида жойлашган «Искандар Исроил» фермер хўжалигига ўтган йили хориждан зотли қорамол олиб келиши учун имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирда фермер хўжалиги ишлаб чиқараётган сут маҳсулотлари аҳоли, мактабгача таълим муассасалари ҳамда савдо нуқталарига етказиб берилмоқда. Узун туманидаги «Хуррам ота» фермер хўжалигига паррандачилик тармоғини ташкил этиш учун 25 миллион сўм маблағ ажратилди. Шу кунларда бу ерда 7 минг дона жўжа парваришланиб, аҳолининг тухум ва товуқ гўштига бўлган эҳтиёжи таъминланмоқда.

— Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган қулай имкониятдан фойдаланиб, оилавий тадбиркор­ликни йўлга қўйдик, — дейди узунлик Баҳодир Шарипов. — «Микрокредитбанк» томонидан ажратилган 50 миллион сўм кредит ҳисобига замонавий асбоб-ускуналар харид қилиб, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошладим. Ҳозирда саккиз нафар оила аъзоларим меҳнат қилаётган корхонамизда 10 турга яқин макарон маҳсулотлари ишлаб чиқараяпмиз.

Президентимизнинг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан банк томонидан ўтган йил давомида 2 миллиард 615 миллион сўм кредит маблағлари ва лизинг хизматлари кўрсатилиб, белгиланган режа прогноз 123 фоизга бажарилди.

Мисол учун, Узун туманида фао­лият кўрсатаётган «Тўмарис Истиқлол Текстиль» хусусий корхонасига банк томонидан ажратилган 47,5 миллион сўм кредит ҳисобига пайпоқ ишлаб чиқариш ускуналари олиб берилди ҳамда 7 та иш ўрни яратилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан пайпоқ ҳамда болалар кийим-кечаклари тайёрланмоқда.

Шунингдек, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 258 та ёш оилага 1 миллиард 6 миллион сўм истеъмол кредитлари, ипотека ҳамда микрокредитлар ажратилди.

Банкимиз сервис соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратаяпти. Хусусан, бу йўналишда 3 миллиард 4 миллион сўм кредитлар ажратилди ва 1200 га яқин янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Шунингдек, Президентимизнинг таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги фармони талабларидан келиб чиқиб, ёшларни иш билан таъминлаш буйича 2012 йилда 378 миллион сўм кредит берилди. Бунинг натижасида 140 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан бирга, банкимиз Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят бош­­қармаси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатиш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини рағбатлантириш мақсадида Сариосиё, Шўрчи ва Олтинсой туманларида семинарлар ташкил этилиб, уларга имтиёзли кредит олиш хуқуқини берувчи сертификатлар топширди.

Мамлакатимиз раҳбарининг нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартиришга доир, банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида банкимиз томонидан биринчи даражали тўловларга бўлган талаб миқдори 12 миллиард 900 миллион сўмни ташкил этди. Жумладан, пенсия тўловлари 9 миллиард 600 миллион сўм, бюджет тўловлари 3 миллиард 300 миллион сўмдан иборат. Ушбу тўловларни ўз вақтида тўланиши юзасидан барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳар ойдаги биринчи даражали тўловлар шу ойнинг 25 санасига қадар тўлиқ тўлаб берилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, пластик карточкалар асо­сида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг пластик карточка­лар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизи­мини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари талабларини бажариш мақсадида, банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони ўтган 2012 йил давомида 65 минг донани ташкил этди, шундан 17 мингтаси Оn-line карточкалар ҳисобланади. Банк томонидан карточка бизнесини, уларга хизмат кўрсатиш инфраструктурасини ривожлантиришга ҳам катта маблағлар ажратиш давом этмоқда. Жумладан, 2012 йилда қўшимча терминаллар харид қилинди ва уларнинг умумий сони 903 донага етказилди. Терминаллар орқали айланган маблағ ҳисобот санасига 13,2 миллардни таш­кил қилди.

Шу билан бирга, маҳсулотларни сотиш ва бу орқали терминаллардан тўлов ҳажмини ошириш бўйича янги хизмат турлари жорий этилди. Жумладан, банк VISA халқаро тўлов ҳудудий операцион комитетининг қарорига асосан тизим аъзолигига қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан фуқароларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида, жисмоний шахсларга чет эл валютасини халқ­аро банк картасидан фойдаланган ҳолда сотишни амалга ошириш бўйича бевосита шуғулланадиган Конверсион операциялар бўлимлари ташкил этилди.

2013 йилда банк-молия тизими бар­қарорлигини таъминлашнинг муҳим устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, банк томонидан аниқ режа-вазифалар ишлаб чиқилган. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 2013 йил учун кредит ресурслари ажратиш миқдори 1,3 баробарга оширилади. Мазкур субъектларга 34 миллиард 620 миллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши мўлжалланган. Бунинг натижасида 7 700 дан ортиқ янги иш ўрин­лари яратилади.

Банкимиз томонидан 2013 йилда 22 та қорамолчилик хўжаликларига 574 миллион уч юз минг сўм, 26 та паррандачилик хўжаликларига 1 миллиард 600 миллион икки юз минг сўм, 16 та балиқчилик хўжаликларига 234 миллион сўм, 23 та асаларичилик хўжаликларига 243 миллион 400 минг сўм миқдорида кредит ажратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, жорий йилда интенсив мевали боғлар ташкил этиш учун жами 88 та лойиҳа бўйича 2 миллиард 726 миллион 900 минг сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, «2013 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш» Дастури прог­ноз параметрларида қайд этилган бандлик йўналишида янги ташкил этиладиган хусусий тадбиркорлик субъектлари, кичик корхона ва микрофирмаларга ажратиладиган бошланғич сармояни шакллантириш учун микрокредитлар ҳажмини 1,3 баробарга яъни, 2 миллиард 961 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда.

Вилоятнинг чекка ҳудудларида хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини 1,3 баробарга ошириб, 4 миллиард 515 миллион сўм кредитлар ажратиш ҳам банкимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий эътибор сартарошхона, гўзаллик салонлари, либослар ательеси, касаначилик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадидаги лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилади.

2013 йил — «Обод турмуш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётга жорий этиш, бунинг учун уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижроси тўлиқ таъминланади. Бу борада ҳар бир тумандаги касб-ҳунар коллежи талабалари ва битирувчилари билан семинар-тренинг ва давра суҳбатлари ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш мақсадида ўтган йилга қараганда икки баравар кўп яъни, 600 миллион сўм кредит ажратиш белгиланган.

Шунингдек, Президентимизнинг озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ 5 миллиард 705 миллион 500 минг ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорлари ижроси юзасидан 3 миллиард 398 миллион 700 минг сўм кредит маблағлари ажратилиши мўлжалланмоқда.

Шу билан бирга хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиладиган кредитлар миқдори 3 миллиард 604 миллион сўмни ташкил этади.

«Микрокредитбанк» ОАТБнинг Сурхондарё вилоят филиали жамоаси ўз мижозларига намунали ва сифатли банк хизмати кўрсатиш билан бир қа­торда асосий эътиборни бундан ке­йин ҳам вилоятда янги иш ўринлари яратишга қаратаверади.

Банк матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.