Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
09.02.2013

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

келажак пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан таълим соҳасини ислоҳ этишга қаратилган меъёрий ҳужжатлар, жумладан, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида республикамиз таълим тизимида муҳим ижобий янгиланишлар юз берди ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.

Маълумки, умумтаълим мак­таблари битирувчиларини ака­демик лицей ва касб-ҳунар кол­лежларига тўлиқ қамраб олиш таъминланди. Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш, улар ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада таълим муассасалари ва бошқа тегишли идора ҳамда ташкилотлар зиммасига масъулиятли вазифалар қўйилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган йиғилишда Президентимиз 2012 йилда бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилганини таъкидлаб, Давлат бюджетининг 59,2 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилгани, унинг 35 фоизи таълим тизимига йўналтирилганини таъкидлади.

Давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланиши, бунда ёшларнинг замонавий билим олиши, муносиб ҳақ тўланадиган бар­қарор иш ўрнига эга бўлишига эътибор қаратилаётгани Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурида таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича белгиланган долзарб вазифалар амалга ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2012 йилда мамлакатимизда юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича бир поғонали тизимни ислоҳ қилиш ҳамда жорий этиш ишлари ниҳоясига етказилгани, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб биз учун янги бўлган олий ўқув юртидан кейинги таълим, докторлик илмий ишларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, илмий даража ҳамда илмий унвонлар бериш тизими жорий этилганини алоҳида таъкидлади. Президентимиз таъкидлаганидек, илмий кенгашлар нафақат юқори малакали кадрлар тайёрлаш маскани, айни вақтда илмий тадқиқотлар олиб бориладиган марказга айланиши лозим бўлган етакчи олий ўқув юртлари қошида ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Олий ўқув юртидан кейин­ги таълимда илмий тадқиқотлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифалари ҳамда фан ва технологияни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига ҳамоҳанг бўлиши зарурлиги белгилаб берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадр­лар­ни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида»ги қарори олий ўқув юртидан кейинги таълим мазмунини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан, илмий тадқиқотларнинг си­фати ва амалий аҳамиятини ошириш, бу борада ёшларга ўзининг ижодий ва интел­лектуал салоҳиятини намоён этиш имконини яратиб беришга хизмат қилади.

Илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки босқичли жараёни (фан номзоди ва фан доктори) ўрнига, фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри диссертация ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий этилди. Олий малакали кадрлар тайёрлашнинг бир босқичли тизими, пировардида, докторлик диссертациясига асос бўла оладиган салмоқли илмий ютуқларга эришиш, илмий тадқиқотларни юксак савияда олиб бора оладиган ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга илмий муаммоларни ҳал қилишга қобилиятли, истъедодли ёш кадрларни тарбиялашда долзарб аҳа­мият касб этади.

Мамлакатимизда илгариги фан номзоди тайёрлаш бос­қичи кўпроқ илмий тадқиқот ишларини олиб боришга ўргатар эди. Ҳозирда бу вазифани магистратура босқичи бажаради. Янги тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда бакалавр илмий даражасига эга кадрларга ҳам докторлик диссертацияси ҳимоя қилиш имконияти берилади.

Дастлаб илмий консультант­лар ва докторлик диссертациялари мавзулари базасининг яратилиши ҳамда экспертизадан ўтказилиши илмий тадқиқотлар тизимининг бир мунча тартибга келтирилишига, мавзуларнинг истиқболли вазифалар ва устувор йўналишларга мос бўлишига хизмат қилади. Етакчи олимлар (потенциал илмий консультантлар) томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияси мавзуларининг илмий экспертизадан ўтказилиши, талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик лаёқати баҳоланиши маъсулиятни оширади. Бу илмий тадқиқотлар сифатининг юқори бўлиши, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти кўтарилишида муҳим аҳамиятга эга.

Катта илмий ходим-изланувчилар институти ва мустақил изланувчилар институтларининг шакллантирилиши малакали кадрлар тайёрлашнинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлишини таъминлайди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари республикамизда олиб борилаётган илмий-тад­қиқотларнинг устувор йўналишларига мос равишда оптималлаштирилди.

Таълим тизимида ҳаётга татбиқ этилаётган бу ислоҳотлар устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаши, илмий тадқиқотларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги оши­ши жамиятимизда юқори илмий салоҳиятга эга шижоатли ёшлар сафи кенгайишига, пировардида, мамлакат тараққиётига хизмат қилишига шубҳа йўқ.



DB query error.
Please try later.