Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
09.02.2013

ҒОЛИБЛАР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

Пойтахтимизда  болалар ва ўс-мирлар ўртасида навбатдаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Швейцарча тизимда ўтказилган баҳсларда  икки юз нафарга яқин ёш шоҳмот усталари ғолиблик учун дона сурдилар.

Ўн ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида кўпчилик жаҳон ва Осиё чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг имкониятини юқори баҳолашаётганди. Сўнгги тургача ғолибликка асосий даъвогарлар сафида бўлган пойтахтлик ёш шоҳмотчи ҳал қилувчи учрашувда рақиби билан дуранг ўйнади. Нодирбекнинг ярим очко йўқотганидан унумли фойдаланган Жавоҳир Синдоров бухоролик ­Далэр Саидовни енгди ва саккиз очко тўплаб, олтин медалга сазовор бўлди. Нодирбек Абдусатторов иккинчи ўрин билан кифояланди. Навоийлик Меҳриддин Йўлдошевга бронза медали насиб этди.

Шу ёшдаги қизлар баҳсида кучли учликни  Дилбар Ҳамроева,  Юлия Хегай ҳамда Лейла Кимлар эгаллади.

16 ёшгача бўлган ўсмирлар баҳси ҳам бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим қилди. Жумладан, мусобақада ФИДЕ усталари Олег Артёменко ҳамда Темур Игонинлар кучлилар қаторига қўшила олмади. Баҳс­лар якунида пойтахтлик Жаҳонгир Шовдиров 7,5 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди. Кейинги фахрли ўринлардан эса пойтахт вилояти вакили Алишер Бекмуродов ҳамда Ортиқ Неъматов (Тошкент)лар жой олдилар.

Қизлар ўртасидаги учрашувларда самар­қандлик Гулҳаё ­Нарзиқулова тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, мамлакат чемпионига айланди. Фар­ғоналик ­Нодирабегим Парпиева кумуш, пойтахтлик Баҳора Абдусатторова эса бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ўз ёш гуруҳларида олтин медаль совриндорлари амалдаги йилда бўладиган жаҳон чемпионатларида ­Ватанимиз шарафини ҳимоя қилса, иккинчи ўрин соҳиблари қитъа миқёсидаги баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.

Эркин ХОЛБОБО



DB query error.
Please try later.