Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.02.2013

ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

муҳокамасига бағишланди

ЎзХДП Қорақалпоғистон республика Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 2013 йил — Обод турмуш йили муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси олдида турган вазифалар мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, туман партия кенгашлари раислари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Обод турмуш йилида аҳолининг турмуш фаровонлигини янада ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгиланди. Бу партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари зиммасига янада катта масъулият юклайди. Шунинг учун Ҳаракат дастурида белгиланган йўналишларга мувофиқ тарзда жисмоний имконияти чекланган кишилар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш, доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосий вазифалар ҳисобланади.    

Давра суҳбатида ЎзХДП Қорақалпоғистон республикаси кенгаши раиси Қувватбой Қурбонбоев сўзга чиқиб, мазкур вазифалар ижросига барча даражадаги партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари жиддий масъулият билан ёндашиши, электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишда янада ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнггида кўрилган масалалар юзасидан партия фаоллари ва депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мнажатдин Қутлимуратов,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.