Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.02.2013

САНОАТ САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛАДИ

Бунга Президентимиз томонидан замин яратилди

Ҳозир воҳадаги тўй-маъракаларда суҳбатлар мавзуси асосан бир хил кечади: қанча янги завод ва фабрика қурилади-ю уларда қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, янгидан қанчадан-қанча иш ўринлари очилади?

«Дамас» машиналари ҳам шу ерда чиқадиган бўлибдими?»

Бу саволга билағон ғурур билан жавоб қайтаради: «Чиқади, бува, чиқади! Машинасозлик кас­бини эгаллаш учун йигитларимиз Андижонга ўқишга боришаркан... Танлаб-танлаб ишга олишаётганмиш...»

Қария суҳбатдошини қўллайди: «Танлаб олади-да! Нима сен­га машина ясаш варрак ясашми? ...Шу ёш­ларга ҳавасим келади-да. Қани йигитликдаги куч-қувватим бўл­са, иш ўргансам. Бизнинг ёшлик замонамизда Хоразмда ҳеч бўл­маса велосипед ҳам ишлаб чиқарилмаган...»

Буванинг гапи оғзида қолади, гапни учинчи суҳбатдош олиб ке­тади:

«Велосипед дедингизми, бу­ва? Хоразмда энди велосипед ҳам чиқариладиган бўлибди».

Булар миш-миш эмас. Булар бугун, эртага хоразмликлар ҳаё­тида ўз аксини топадиган ҳақи­қатлар.

Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тари­хий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар кел­тириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни ана шулардан дарак бермоқда.

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Питнак шаҳрида жойлашган ­«Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси»да сўнгги йилларда енгил машиналарнинг эҳтиёт ва бутлов қисмлари ишлаб чиқарилаётганди. Эндиликда шу ерда йилига қирқ минг дона «Дамас» енгил автомашинаси ишлаб чиқарадиган замонавий корхона бунёд бўлади. Бу ерда тўрт юз нафар ёш муқим иш билан таъминланади. Барча бутловчи қисмлар ҳам шу ернинг ўзида тайёрланади. Бу эса транспорт харажатлари кама­йишига, даромад ўсишига замин яратади. Корхонага ёндош яна саккизта корхона фаолият бошлайди. Ёндош корхоналарнинг ўзида яна қўшимча 100 нафар киши меҳнат қилади.

Янгиариқ туманида ўрта ва паст босимли газ узатиш тармоқлари учун полимер қувурлар ишлаб чи­қарадиган корхона йилига уч минг тонна ҳажмдаги полимер маҳсулотларини «Ўзнефт­газ» компаниясига етказиб беради. Бу ерда икки юз иш ўрни яратилиши мўл­жалланмоқда.

Шунингдек, Урганч туманида телевизор ҳамда монитор ишлаб чиқарадиган корхона иш бошласа, Хивада музлатгич ва совутгичлар тайёрлайдиган «Хи­ва маиший техник» корхонаси шу йилнинг охирида илк маҳсулотларини харидорларга тақдим қилади. Қўшкўпирда эса «Сино Урганч» очиқ акциядорлик жамияти базасида велосипед тайёрлаш йўлга қўйилади. Хонқа­да спорт тренажёрлари ҳамда спорт инвентарлари тай­ё­рлай­диган корхона иш бошлаш арафасида...

Бу турдаги маҳсулотлар воҳа учун тамоман янгилик. Улар воҳага четдан келтириларди. Бу эса йўл харажатлари ҳисобига маҳсулотнинг дўкон пештахталарида бошқа ҳудудларга кўра бироз қиммат бўлишининг бош сабаби эди.

Кўп йиллардан буён Боғот туманида қурилиши чала ётган тў­қимачилик корхонаси йилига олти минг тонна ип калава ишлаб чиқара бошлайди. Йирик ен­гил саноат мажмуасида янгидан 220 иш ўрни очиш кўзда тутилган. Яна шундай корхоналардан бири Шовотда ҳам фаолият бошлайди. Тўқимачилик, тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлайдиган 34 та корхонанинг 17 таси жорий йилнинг ўзида иш бошлаши — амалга оширилаёт­ган бунёдкорлик, қурилиш ишла­рининг кўламидан дарак беради.

Урганч шаҳрида «Ўзфармсаноат» ДАКнинг йилига олти миллион флакон миқдорида дори-дармон ишлаб чиқарадиган корхонаси иш бошлаб, 70 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозиргача воҳада тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқарилиши йўқ даражада эди. Эндиликда ўн иккита фармацевтик йўналишдаги корхона барпо этилади.

Шу пайтгача қурилиш материалларининг аксарияти воҳага четдан келтирилаётган эди. Бу эса вилоятда турли иншоотлар, бинолар қурилиши суръати ва қийматига салбий таъсир кўрсатарди. Якка тартибда уй-жой қурувчиларнинг сарсон-саргардон бўлиб юришларини айтинг. Пишиқ ғишт, замонавий том ёпқич (черепица) ҳамда ёғочсозликнинг саноат ишлаб чиқарилиши даражасига кўтарилиши ҳам қурувчиларга, ҳам аҳолига қулайликлар яратади. Буни ўзаро таққослашда кўриш мумкин.

Ўтган йили вилоятда юз миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқарилган бўлса, яна икки йилдан сўнг бу миқдор салкам икки юз миллион донага етади. Том ёпқичларни ишлаб чиқариш 3,2 баробарга ошади. Ёғочсозлик кўрсаткичлари ҳам қарийб икки баробар ўсиши кўзда тутилган. Умуман яқин йиллар ичида вилоятда 45 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Вилоят аграр ҳудуд. Эндиликда ихтисослашган хўжаликлар етиштираётган маҳсулотларини консерва, пишлоқ, қуритилган мева тарзида истеъмолчиларга етказиб бериш имкониятига эга бўлади. Бунга мустаҳкам асос — 23 ўринда сут маҳсулотларини қайта ишлаш, томат ва мевани қуритиш корхоналари иш бошлайди.

Яна қирқ тўрт ўринда нон ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилиши режалаштирилган. Улардан ўн биттаси шу йилдаёқ илк маҳсулотлари билан аҳоли дастурхонини безайди.

Дастур ғоятда салмоқли. Ҳали биз оёқ кийимлари, пахта матолар, турли мебеллар тайёрлайдиган корхоналар ҳақида гап очганимиз йўқ. Дастурдаги икки юз элликдан ортиқ лойиҳаларнинг фақат айримлари ҳақида қисқагина тўхталдик, холос.

Мазкур Дастур доирасида 253 та лойиҳанинг амалга ошиши туфайли вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 маротаба, аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш қарийб икки марта ошади. Ушбу лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш учун 462 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланади.

Бир сўз билан айтганда, диёримизнинг чекка Хоразм воҳасида жами қарийб саккиз мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бу эса бугун касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган, замонавий касбларни эгаллаётган минглаб ёшлар учун ўз ҳаёт йўлини белгилаб олишда, оилаларнинг фаровон, тўқ яшашларида мустаҳкам замин бўлади.

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.