Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.02.2013

ҚИШ ФАСЛИДА БАҲОР ҲАВОСИ

эсаётгани кўпчиликни қизиқтирмоқда

Қиш фасли совуқ ва қорли кунлар билан бошланганди. Бироқ январнинг иккинчи ярмидан сўнг ҳарорат кўтарилиб, баҳор нафаси сезила бошланди. Республикамизнинг баъзи ҳудудларида илиқ ёмғир ёғди. Сурхондарёлик мухбиримиз хабар беришича, воҳанинг айрим туманларида ҳатто баҳордаги каби кучли жала қуйган. Табиатнинг бу каби ўзгарувчанлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Айниқса, қиш чилласининг бунақа илиқ ўтиши яқин йиллар орасида кузатилмаган эди. Хўш, қиш фасли шу билан ўтиб кетадими ёки ҳали изғиринли кунлар борми? Қўққисдан совуқ тушиб, мевали дарахтларни совуқ урмасмикин?

Шу каби саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилдик.

— Бу йилги қиш фасли об-ҳавосида тез-тез ва кескин ўз­гаришлар кузатилди ва бу Ўрта Осиёдаги давлатлар учун ўз­гарувчан қиш ҳисобланади, — дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология хизмати маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр ҚОДИРОВ. — Республикамизнинг тоғли ҳудудларида январь ойининг охиригача бўлган маълумотга кўра, қор тўпланиши ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Ҳатто Тошкент, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг айрим тоғ­ли ҳудудларида қор захираси меъёрдан 120-140 фоиз кўпроқни ташкил этмоқда. Тўғри, ўтган йилни сувли йил бўлди, дейишимиз мумкин ва ўша йилнинг шу даврига нисбатан ёғингарчи­лик тўпланишини таққослайдиган бўлсак, жорий йил икки маротабага ортда қолмоқда. Шундай бўлса-да, баҳор фаслининг охиригача ёғадиган ёмғирлар ҳисобига сувлар миқдори яхши бўлиши кутилмоқда.

Январь ойининг охирги ҳафтасида аномал илиқ ҳаво кузатилди. Яъни, ҳарорат баҳорни эс­латди. Бу республикамиз ҳудудига Эрондан илиқ ҳавонинг кириб келгани билан изоҳланади. Ҳарорат ўтган йилнинг шу даври­га нисбатан +7+10 даража юқо­ри бўлди. Кундуз кунлари ҳарорат +15+18 даража, республикамизнинг жанубий ҳудудларида эса +20 +22 даража илиқ бў­лиши метеорологик кузатишнинг бошқа йиллар бўйича январь ойининг охири учун илиқ, яъни энг юқори қийматларга яқин бўл­ди, деб таъкидлашимиз мумкин.

2 февралдан 5 февралгача бўл­ган даврда Кавказдан келаётган совуқ ҳаво оқимлари юрти­мизнинг барча ҳудудлари бўйича ҳароратни 8-10 даражага пасайтирди. Ёмғир, айрим жойлар­га қор тушди. 6 февралдан бошлаб эса ҳарорат яна кўта­рила бошлади. Бундай қуруқ ҳаво ойнинг ўртасигача давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0+5 илиқ, кундузлари +8+13 даражагача ва ундан ортиқ кўтарилади. Қишнинг охирги ойи ҳам илиқ, изғиринли кунлардан холи келиши кутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, қиш ойининг иккинчи ярмида ҳароратнинг тез кўтарилиши ҳамда ёмғирнинг кўпроқ ёғиши натижасида баҳорнинг эрта кириб келиши ва узоқ давом этишига сабаб бў­лиши тахмин қилинаяпти.

— Баҳорнинг эрта келиши боғбонларга ташвиш келтиради, — дейди Р.Шредер номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг агротехника бўлими мудири, қиш­лоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулла АРИПОВ. — Мевали дарахтларнинг мажбурий тиним даври ҳар хил бўлиб, кун исиши билан улар ўсишга қўз­ғалиб қолиш имконияти яратилади. Бу вазиятда тўсатдан ҳа­рорат пасайиб, совуқ (-3 -5 даража) бўлса, дарахтларнинг танаси, айниқса, мева куртаклари ва гуллари шикастланиши мумкин. Шафтоли, ўрик, олхўри ва бошқа данакли дарахтларнинг мажбурий тиним даври жуда қисқа ва бундай ҳолларда улар кўпроқ зарар кўради. Айниқса, бодом дарахти тиним даври анча қисқа ва 5-10 кунлик иссиқ ҳа­рорат уни уйғотишга етарлидир. Мевали дарахтларнинг уйғонишини кечиктириш мақсадида бир нечта агротехник тадбирлар, ма­салан қишда, қиш чилласида боғ­ларни суғориш яъни яхоб суви бе­риш ишлари бажарилади.

Бундан ташқари, уйғонишни ортга сурадиган жараёнларга бордо суюқлигини сепиш ҳам киради. Уни 3 фоиз қилиб тайёрлаш талаб этилади. Фақат бунда оҳак миқдори 4-4,5 фоиз оширилади. Шунда замбуруғли касалликларга қирон келтириш билан бирга, ўсишга қўзғалиш анча кечиктирилади.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.