05.02.2013

БИЗ БАРПО ЭТАЁТГАН ЖАМИЯТНИНГ

мақсади ҳар бир инсон ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришишдир

Абдуманноб РАҲИМОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.

Инсон ҳаётга бир марта келади, ҳамма ҳам бахтли-саодатли яшашни орзу қилади. Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг бош мақсади бу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон учун муносиб турмуш шароит­ларини яратиб беришга қаратилганини ҳисоб­га олсак, инсонпарвар жамият қураётганимиз яққол намоён бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 18 январда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси маж­лисидаги «Бош мақсадимиз — кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» номли маърузасида белгиланган вазифалар инсон манфаати йў­лидаги ишларимизни янги бос­қичга олиб чиқади.

Маърузада 2012 йилда эришилган ютуқлар таҳлил этилиб, жорий йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор ва­зифалари белгиланди. Бу устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига кўра, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муносиб ҳимоя қи­лиш, ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, глобал иқтисодиётда жиддий муаммолар сақланиб қолаётганига қарамай, 2012 йилда мамлакатимизда иқ­тисодий ривожланишнинг барқарор юқори суръатлари таъминланди, макроиқтисодий мутаносиблик сақлаб қолинди, аҳоли ҳаёт даражаси ўсди ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги позициялари мустаҳкамланди.

Албатта, мамлакатимиз иқти­содиётининг барқарор ривожланиши республикамизда кўплаб янги, юқори ҳақ тўланадиган ҳамда доимий иш ўринлари ташкил этиш ва аҳо­ли банд­лигини таъминлаш имконини бермоқда. Бу, айниқса, бизнинг партиямиз электорати бўл­ган вақтинча ишсиз кишилар, шунингдек, кам таъминланган оилалар манфаатлари ҳимоясига хизмат қилаяпти.

Маърузада янги иш ўринлари ташкил этиш ва мамлакатимиз аҳолиси бандлигини таъминлаш 2013 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган мақсадли вазифаларни ҳал қилишнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлиб қо­лиши алоҳида таъкидланди. Бу Ўзбекистон ХДПнинг дастурий устувор мақсадларини амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъати ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг яқинда бўлиб ўтган қўш­ма мажлисида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қа­ратилди. Унда 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларини амалга оширишда Ўз­бекистон ХДПнинг барча даражадаги ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари амалий иштирокини кучайтириш масаласи муҳокама қилинди. Шу­нингдек, 2013 йил­да янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳо­ли бандлигини таъ­минлаш дас­турида белгиланган 970 минг­дан ортиқ янги иш ўрни ўз вақ­тида очилишига эришиш, уш­бу муҳим ижтимоий аҳамиятга эга масалани ҳал этишда Ўзбекистон ХДПнинг иштирокига оид тегишли қарор қабул қилинди.

Жорий йил хизмат кўр­сатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъ­минлашда касаначиликнинг турли шаклларини меҳнат шартномалари асосида кен­гайтириш, оилавий бизнесни ташкил этишни ривожлан­тириш, мазкур масалаларда жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйишда пар­тиямиз фаоллари ва де­путат­ла­ри олдида долзарб вазифалар турибди. Чунки, шунинг ҳисобидан бу йил 280 мингдан ортиқ кишини ишга жалб қилиш кўзда тутилганини эътиборга олсак, қўйилаётган масала партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қи­лишда долзарб аҳамият касб этишини изоҳлашга зарурат қолмайди, албатта.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир фуқарога муносиб иш ўрни яратиш, уларнинг меҳ­натига юқори маош тў­лаш, бунинг учун ҳар бир соҳада йўл қўйилаётган сусткашлик ва камчиликларни бартараф этиш, иқтисо­диёт тармоқларини ривожлантиришнинг ички ва янги имкониятларидан самарали фойдаланиш, мутасаддиларнинг жавобгарлиги ҳамда масъулиятини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Ҳар биримиз бу вазифа аҳа­мияти ва моҳиятини чуқур тушуниб олишимиз, мам­лакат тараққиёти, халқимиз фа­ровонлиги йўлида куч-ғай­ратимиз ҳам­да би­лимимиз­ни аямасли­гимиз талаб этилади. Ободлик учун курашиб яшаш ҳисси юксалиши, халқи­мизнинг ижтимоий бирдам­ли­ги ошиши фуқаролик жамиятини барпо этишда муҳим аҳамият касб этади.



DB query error.
Please try later.