05.02.2013

БУНЁДКОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда инсон, унинг манфаати ва турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларда барча молия муассасалари қаторида, «Қишлоқ қурилиш банк» ҳам фаол иштирок этаяпти. Бугунги кунда, банк ўзининг 42 та филиали ва 272 дан ортиқ шахобчаси орқали 330 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахс мақомидаги мижозларга кенг кўламли молиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига банкнинг соф активлари ҳажми 1637,6 млрд, сўмни ташкил этгани ҳолда 2012 йил давомида ушбу кўрсаткичнинг 35 фоизга ўсиши таъминланди.

Банкнинг капиталлашув даражаси ва депозитлар ҳажмининг ўсиши актив операциялар ҳажмини ошириш, хусусан, кредитлаш имкониятларини янада кенгайтиришга мустаҳкам замин яратмоқда. Бунда йирик корпоратив мижозлар билан яқиндан ҳамкорлик ўз самарасини бериб, банкнинг кредит қўйилмалари ўтган йил бошига нисбатан 155,2 фоизга ёки 504,1 млрд. сўмга ошиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 1420,1 млрд. сўмни ташкил этди.

Иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш ва инвестицион жараёнлардаги иштирокни янада кенгайтириш борасидаги муайян ишлар самараси ўлароқ ўтган йил давомида банк томонидан жами ажратилган кредитлар миқдори 838,5 млрд. сўмни ташкил қилди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Республика Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази тижорат банклари билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежи талабалари ўртасида ўтган йили ўтказилган «Менинг бизнес ғоям» танлови натижаларига кўра ғолиб чиққан 15 та коллеж битирувчиларининг жами 140,7 млн. сўмлик лойиҳаларини имтиёзли шартларда молиялаштириш учун «Қишлоқ қурилиш банк» сертификатлари топширилди.

Эътиборлиси, ўтган йил давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлари йил бошига нисбатан 60,8 млрд. сўмга ортиб, 2013 йил 1 январь ҳолатига 238,8 млрд. сўмни ташкил этди. Банк томонидан барча манбалар ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳисобига ­
7 757 та иш ўрни яратилди.

Банк филиаллари томонидан 2012 йилда аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган микрокредитлар миқдори 57,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошди.

«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ёш оилаларга 2012 йил бошидан жами 34,4 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Шунингдек, олий ўқув юртларига контракт тўлови асосида ўқишга қабул қилинган ёшларга 2,6 млрд. сўм миқдорида таълим кредитлари ажратилди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштиришга эса 2,9 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилди. Оилавий тадбиркорликни, шу жумладан, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга 25,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди.

Мамлакатимизнинг йирик молия институтларидан бири сифатида банкнинг ўз инвестицион фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасидаги тадбирлари ҳам самарали бўлиб бормоқда. Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш мақсадларига 110,6 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция кредитлари ажратилди.

2012 йил якунларига кўра, саноат соҳасида 32,5 млрд. сўмлик, қишлоқ хўжалигида 11,1 млрд. сўмлик, транспорт ва коммуникация соҳасида 17,9 млрд. сўмлик, қурилиш соҳасида 21,8 млрд. сўмлик, моддий-техник таъминот ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 16,7 млрд. сўмлик ҳамда бошқа секторларда фаолият юритувчи субъектларнинг 10,6 млрд. сўмлик лойиҳаларига инвестиция кредитлари ажратилди.

Мухтасар айтганда, «Қишлоқ қурилиш банк»нинг янада равнақ топиши, мижозларга хизмат кўрсатиш кўламининг кенгайиши иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг янада ошишига хизмат қилади.

Банк матбуот хизмати



DB query error.
Please try later.