Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
24 25 26 27 28 29 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
25.02.2020

МАҲАЛЛА, ОИЛА ТАКОМИЛИ ВА ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ

Халқимиз турмуш тарзи «Маҳалла ҳам ота, ҳам она», деган тушунча таъсирида шаклланган. У азалий қадрият сифатида ўз аҳамиятини йўқотган эмас, ҳар қандай вазиятда ҳам одамлар бир-бирининг аҳволидан хабардор бўлиб, бошларига тушган ҳар қандай ташвишларни бартараф этишда бир-бирига камарбаста бўлиб яшаганлар. Аммо асримиз бошларида ўзга маданиятлар босими, кучли тарғибот натижасида миллий ўзлигимиздан чекинишлар содир бўлди. Жамиятда ота-она вазифаси, эру хотинлик бурчи, фарзандлар тарбияси замонавийлик кўринишида ўзгача тус олди. Узоқ йиллар давом этган, балки, ўз ҳолига ташлаб қўйилган жамоавий тарбия ожизлашди. Натижада бетаъсирлик, боқибеғамлик, ўзбўларчилик, таниш-билишчилик, кейинчалик одам савдоси, қотиллик, порахўрлик кўринишида умумтараққиётга ғов бўлаётган салбий унсурларнинг «йўллари очилди». Буларнинг оқибатини эндиликда турмуш тарзимизда кўриб турибмиз.

– «Оиламуқаддас» деган азалий ва эзгу ғоя қадрсизланиб, минг йиллик миллий қадриятларимиз завол топар экан, бу каби оғриқли ҳолатларни камайтириб бўлмайди. Бунинг учун маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши керак. Чунки фаоллар, кўпни кўрган оқсоқоллар, тажрибали нуронийларимиз агар истаса, жамоатчилик билан биргаликда ҳар қандай муаммони ҳал қилишга, хато қилган ёшларни тўғри йўлга солишга қодир», – деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида.

Ҳақиқатдан ҳам маҳалла институти катта куч. Фалсафий нуқтаи назардан қараганда илғор, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашда оила тарбияси, мактаб тарбияси ва жамоавий яъни, маҳалла тарбияси устуворликка эга. Шу пайтгача, мамлакатимизда маҳалла, мактаб, оилаларнинг ўзаро ҳамкорлиги мавжуд эди. Айнан мана шу уч таянч бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг жорий йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан янада мустаҳкамланди. Бунга оиланинг асосий бўғинларидан бири – хотин-қизлар билан ишлаш тизимининг мужассамлашгани айни муддао бўлди, Чунки, аввало оила муҳитини яхшилаш, қолаверса, маҳаллада жамоавий тарбиянинг кучайишида хотин-қизларнинг ҳам роли катта.

Фармонда таъкидланганидек, Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилиши ва уларга жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифаси қилиб белгилангани соҳада шу пайтгача йиғилиб қолган қатор муаммоларнинг ечимини топишда қўл келади.

Биринчидан шу пайтгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ҳуқуқий таянчга, янада аниқроқ ифода қиладиган бўлсак, амалий таъсир кўрсата оладиган қувватга, ваколатга тўла эга эмасди. Маҳалла институти кўп ҳолларда ўзлари аниқлаган муаммолар гирдобида қолаётганди. Айниқса, маҳалланинг бош ячейкаси — оилалардаги муаммолар энг аввало, инсон омили билан боғлиқлиги боис, уларга амалий кўмак бериш, мавжуд аҳволни соғламлаштириш борасида қўшимча кучга эҳтиёж катта эди. Тажриба шуни кўрсатдики, маҳаллаларда содир бўлаётган жиноятларнинг аксарияти ишсизликка, оилалардаги ажрим сабабларининг туб моҳияти ҳам шу каби муаммоларга бориб тақалаяпти. Масалан, биз Қарақалпоғистон Республикаси Элликқальа туманида ҳамкор ташкилотлар билан аҳолининг аниқланган муммоларига барҳам бериш учун 1500 иш ўрни яратишга эришдик, бу каби ишлар ҳозир ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бу катта рақам бўлмаса-да, деярли шунча оиланинг кимидир ишли бўлди, муаммоси бир қадар бартараф этилди. Яна бир масала, шу пайтгача хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоялаш бобида қилинаётган ишлар етарли эмасди. Очиғини айтиш керак, ҳақиқатдан ҳам агар аёл оилада эъзоз, ҳурмат топса, унинг таъсири аввало маҳалла, сўнгра бутун жамиятда сезилади. Экспертлар хулосасига кўра, бу каби ҳолатлар албатта аёлнинг атрофидаги одамлар ҳаётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, унинг ҳурматини оширади. Шу жиҳатдан янги вазирлик оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама кўмаклашади, албатта.

Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмат Маматов таъ­кид­лаганидек, янги вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари аҳоли муаммолари билан ишлаш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳаллалар мавқеини юксалтириб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча ташаббусларни қўлга олади. Ҳудудлардаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни камайтиришда ички ишлар органлари ҳамда бошқа давлат идоралари, жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.

Фақат бугина эмас, фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши маҳаллада оилавий муаммоларнинг келиб чиқиши, ажрим ва жиноячиликнинг олдини олиш мақсадида уларнинг сабабларини ўрганиш ҳамда бартараф этишда ўзига хос ҳуқуқий ва илмий жиҳатдан асосланган таҳлилий хулосалар чиқариш учун замин яратади. Таъкидлаш жоизки, бу ўз ўзидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишнинг 2020−2024 йилларга мўлжалланган концепциясини пухта ишлаб чиқилишига кўмак беради.

Янги вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари аҳоли муаммолари билан ишлаш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳаллалар мавқеини юксалтириб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча ташаббусларни қўлга олади. Ҳудудлардаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни камайтиришда ички ишлар органлари ҳамда бошқа давлат идоралари, жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур вазирлик фаолияти жамият тараққиётига ғов бўлиб турган коррупция ҳолатларини аниқлашда, унга қарши курашда, энг аввало аҳоли онгида ватанпарварлик туйғуларини янада ўстиришда алоҳида аҳамият касб этади.

Албатта, мазкур вазирликнинг тез фаолиятга киришиши, соҳанинг аниқ мақсад сари қад ростлаши бугун, айниқса, мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўз мавқени янада мустаҳкамлашда ҳарчанд зарур бўлиб турибди.

 

Фарҳод ИБОДУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: