31.01.2013

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий ва миллий тажри-бани чуқур таҳлил этиб, 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб республика аҳоли-сига чет эл валютасини сотишнинг тако-миллаштирилган тартиби жорий қили-наётганини хабар қилади.

Ушбу тартиб халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган, шунингдек, мамлакатимизда ҳам ўз ижобий жиҳатларини кўрсатган жисмоний шахсларга чет эл валютасини ­халқаро тўлов карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда сотиш усулини қўллашни кенгайтиришни назарда тутади.

Ўзбекистонда бундай операциялар 1994 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг йигирмадан ортиқ ваколатли тижорат банки томонидан халқаро тўлов карточкалари муомалага чиқарилмоқда ҳамда улардан 233 мингдан ортиқ жисмоний шахслар кенг фойдаланмоқда.

Ўзбекистондаги барча тижорат банклари «VISA International», «MasterCard» ва бошқа нуфузли халқаро тўлов тизимларининг тўлақонли аъзоси ҳисобланиб, улар реал вақт режимидаги банклараро тўловларни амалга ошириш имконини берувчи «СВИФТ» халқаро тизимига уланган.

Халқаро тўлов карточкасидан фойдаланиш дунёнинг исталган мамлакатида товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўша давлатда муомалада бўлган валютада амалга ошириш бўйича ўз эгасига унинг банк ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф этиш имкониятини яратиши билан анча устунликка эга эканлигини кўрсатмоқда. Бунда мазкур ҳисоб-ки­тоб­ларнинг амалга оширили­ши нуфузли, умумэътироф этил­ган халқаро тўлов марказлари томонидан кафолатланган.

Шу билан бирга, халқаро тўлов карточкаларидан фойдаланиш, нақд валютадан фойдаланишдан фарқли равишда, маблағларнинг хавфсизлиги ва сақланишини кафолатлайди. Хусусан, тўлов карточкаси йўқолган тақдирда ҳам маблағлар банк ҳисобварағида сақланаверади ҳамда ундан фақат эгасининг ўзи фойдаланиши мумкин бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, валюта айирбошлаш жараё­нини янада соддалаштириш мақсадида, 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик карточкасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига ўтказиб бериш йўли билан сотиш механизмини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Чет эл валютасининг жисмоний шахсларга нақд пулсиз шакл­да сотилиши билан боғлиқ барча операциялар ваколатли банк­ларнинг вилоят, шаҳар ва туман филиалларида очилган ҳам­да аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш бўйича барча зарур техник ускуналар билан таъминланган махсус конвер­сион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.

Жисмоний шахслар чет эл валютасини сотиб олиш учун ваколатли банкларнинг конвер­сион операциялар бўлимига фақат қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

— шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий билет);

— чет эл валютасини сотиб олиш учун белгиланган шаклдаги ариза;

— валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун банк ҳисобида етарли миқдордаги миллий валюта мавжуд бўлган шахсий банк пластик карточкаси.

Банкнинг масъул ходимлари тез ва қисқа муддатда ариза берувчи-жисмоний шахснинг хориж­да барча ҳисоб-китобларни чекланмаган ҳолда амалга ошириш имконини берувчи халқаро тўлов карточкасига чет эл валютасини ўтказиб бериш орқали валюта айир­бошлаш операциясини амал­га оширишга мажбур.

Мамлакатимиз аҳолиси ва чет эл фуқароларидан чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби ўзгармасдан қолади. Яъни ваколатли банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида, аэропортларда, темир йўл вокзал­лари, меҳмонхоналар, божхона постларида ҳамда бошқа жа­моат жойларидаги айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб оладилар.

2013 йилнинг 1 февралидан жорий этилаётган чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш тартиби фақат жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта айирбошлаш операцияларига татбиқ этилиб, юридик шахслар учун жорий ­халқаро операцияларни амалга оширишда чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги «Ишонч телефонлари» орқали мурожаат этиш мумкин: (8 800) 200-00-44, (8 371) 212-60-18.



DB query error.
Please try later.