Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31.01.2013

ОИЛА ИНСТИТУТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ

бу ижтимоий ҳимоя тамойили кучайишида долзарб аҳамият касб этади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибига киритилган қонунлар лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Аввало таъкидлаш керакки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонун Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида табиий монополия субъектларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектлари манфаатларининг мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур қонунга мувофиқ, технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас.

Қонуннинг 4-моддасида фаолияти давлат томонидан тартибга солинадиган табиий монополия субъект­лари кўрсатилган. Янги қонун лойи­ҳаси орқали транспорт терминаллари хизматлари мазкур монополия субъектлари қаторидан чиқарила­япти.

Шу орқали Транспорт терминаллари бозорида ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик, бу борадаги муносабатларни «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тартибга солиш кўзда тутилмоқда.

Алишер СОДИҚОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси:

— Бу ўзгартиш бозорнинг жадал ривожланишига, соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайишига, муҳими, янги иш ўринлари очилишига қулай шароит яратади. Натижада бозорда нарх-наво мувофиқлашиши, истеъмолчиларнинг эҳтиёжи қондирилиши имкони кенгаяди. Буларнинг барчаси ЎзХДП Сайловолди дастурида бандликни таъминлаш, товарлар ва хизматлар сифатини, шунингдек, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун фракциямиз аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва Ўзбе­кистон Республикасининг Оила кодексига оила институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказди.

Қонун лойиҳаси билан болаларни фарзандликка олишни (васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига кўра) туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга ошириш тартибини бекор қилиш, фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг суд тартибини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Бу болалар ва фарзандликка олувчиларнинг ҳуқуқлари суд томонидан ҳимоялаш, фарзандликка олишнинг сир сақланишига хизмат қилиши фракция аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Алия ЮНУСОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик инс­титутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари қўмитаси аъзоси:

— Шу ўринда таъкидлаш керакки, фарзандликка олиш билан боғлиқ муносабатларнинг такомиллашиши партиямиз дастурий мақсадларида муҳим ўрин тутувчи кучли ижтимоий ҳимоя тамойиллари мустаҳкамланишида долзарб аҳамият касб этади. Қонун лойиҳаси орқали фарзандликка олиш билан боғлиқ ҳуқуқий институтни такомиллаштириш жараёнида давлатнинг ғамхўрлиги ва ҳимоясидаги болаларнинг келажаги кафолатини таъминлаш, бунда ижтимоий адолат ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш асосий эътиборда бўлиши зарур.

Фракция аъзолари электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ҳар бир қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича тегишли таклифлар билдирди. Йиғилишда муҳокама қилинган қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Қонунчилик палатасининг ўтган йилги фаолияти асосан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилди. Мазкур жараёнда ЎзХДП фракцияси партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича изчил фаолият олиб бориб, муайян натижаларга эришгани қайд этиб ўтилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ



DB query error.
Please try later.