Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
31.01.2013

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА «ОЛТИН ҚАЛАМ» VIII МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкор­ликда миллий ва халқаро журналистика­нинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаш­тириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позиция­ларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида «Олтин қалам» VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

3 май — Жаҳон матбуоти эр­кинлиги кунига бағишланган бу танловга 2012 йилнинг 31 мартидан 2013 йилнинг 31 мартигача — бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио ор­қали эфирга узатилган ҳам­да телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2013 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот. Ғо­либ махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик ма­териал учун миллий мукофот (телевидение — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун мил­лий мукофот (радио — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик ма­териал учун миллий мукофот (босма ОАВ — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик ма­териал учун миллий мукофот (интернет-журналис­тика — 1, 2, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқ­дорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғо­либлар диплом, «Олтин қа­лам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақи­нинг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғо­либлар диплом, «Олтин қа­лам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақи­нинг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

«Олтин қалам» танлови ғо­либларини мукофотлаш, шу­нингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жа­миятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Шунингдек, қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган.

Танловга теле-, радио-, босма материал­лар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим эти­лади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 3 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (ау­диокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Матбуот ва интернет мате­риаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади:

vмуаллифнинг исми-шарифи, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

vмуаллифнинг турар жо­йи, уй ва иш телефонлари;

vпаспорт нусхаси.

Танлов ғолибларини мукофотлаш маросими Жаҳон матбуоти эркин­лиги

куни — 2013 йил 3 майда тантанали равишда ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.

Материаллар «Олтин қа­лам» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси, 100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Ўзбекистон Журналист­лари ижодий уюшмаси 3-қават, 30, 35-хоналар.

Телефонлар: 244-64-61; 244-64-62; 244-37-87.

www.Journalist.uz



DB query error.
Please try later.