29.01.2013

ОИЛАДАГИ ТОТУВЛИК, ЖАМИЯТДАГИ БАРҚАРОРЛИК

ва юртдаги осойишталикда аёлларнинг беқиёс ҳиссаси бор

Тарихдан маълумки, ҳамма замонларда ҳам аёллар жамият тараққиётида муҳим ўрин тутиб келган. Бунга ҳаётимиздан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Доно, истеъдод­ли ва жасоратли аёлларнинг ворислари бўлган бугунги опа-сингилларимиз орасида кўплаб давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур олима ва фидокор ижодкорлар борлигини яхши биламиз.

Куни кеча мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов­нинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот — сайлов конференцияси иштирокчиларига йўллаган таб­риги мамлакатимизда­ги аёл­ларнинг, юртимиз келажаги бўлган қизларимиз кўнг­лининг тубидан чуқур жой олди. Шунингдек, уларга кўтаринки руҳ, келажакка ишонч, янги ишларга шижоат ва ташаббускорлик бахш этди, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этиш борасида катта масъулият ҳам юклаганини барчамиз ҳис этдик. Юртбошимизнинг мамлака­тимиз хотин-қизлари фаолиятига берган юксак баҳоси, яъни «Ўзбекистонимиз эришган ва дунё ҳамжа­мияти тан олаётган марраларни эгаллаш йўлида бутун халқимиз қатори аёл­ларимизнинг ҳеч нарса билан қиёслаб бўл­майдиган ҳиссаси борлиги», айниқса, «...оилани оилага, жамиятни жамиятга айлантира­диган аёл зоти...» эканлиги тўғрисидаги сўзлари ҳар бир ўзбек аёлининг қалбидаги Ватанга, оилага, фар­зандларга бўлган меҳр ва муҳаббатнинг янада юк­салишига, ўз фаолиятига бўлган талабчанлик ва масъ­улиятни янада оширишга ундади. Бу фикрнинг айни ҳақиқатлиги шундаки, Ва­танимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлаб, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан ўзбек аёлини улуғлаш, унинг аёл, она, жамиятнинг тўлақонли, тенг ҳуқуқли аъзоси сифатидаги эътирофига ҳуқуқий ва амалий асос солинди. Хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишида фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, ишлаши учун муносиб шароит яратиш, оғирини енгил қи­лиш асносида турмушини фаровон этишга эътибор ниҳоятда кучайди.

Мамлакатимизда хотин-қиз­лар ва эркакларнинг тенг ҳуқуққа эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барчанинг қонун олдида тенглиги Ўзбекис­тон Республикаси Конституциясида қатъий белгилаб қўйилганлиги ва бу меъёрнинг амалиётда ўз аксини топаётганлигини кундалик ҳаётимизда яққол кў­риб турибмиз.

Айнан мустақиллик даврида хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун барча ша­роит ва ҳуқуқий асослар яратилди. Хотин-қизларнинг фарзандлар тарбиясидан ташқари давлат қурилишида фаол иштирок этиши, тадбиркорлик ва иқтисодий соҳа, илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани мустақиллик берган имкониятлар­дандир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар учун камида 30 фоизлик квотанинг қонун билан белгиланганлиги, иқтидорли қизлар учун «Зулфия» номидаги давлат муко­фотининг таъсис этилиши дунё аёлларининг ҳавасини келтираётганлиги бор ҳақиқат. Ҳо­зирги кунда аёлларимиз оилада тинчлик ва осойишталик, меҳр-муҳаббат муҳитини сақлаш, фарзандларимизни баркамол авлод қилиб тарбиялаш билан бирга жамиятимизда содир бўлаётган туб ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида янада фаоллик кўр­сатиши учун барча имкониятлар яратилган.

Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида ҳам хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Айниқса, ёш қизларимизни соғлом руҳда тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, турли зарарли оқимлар таъсиридан сақлаш ишларида фаол иштирок этишимиз зарур. Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстириш мақсадида партия тизимида ташкил этилаётган сиёсий ўқув ва семинарлар таъсирчанлигини ошириш талаб этилади. Бу борада партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, электорат вакилларини ташвишга солаётган масалаларни ўрганиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига киритиш ёки доимий комиссияларда кўриб чиқиш ор­қали уларнинг ечимига эришиш энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Аёлларни оилавий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, хусусан, қишлоқ жойларида уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш борасида тизимли мониторинг олиб бориш ҳам­да соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган амалий ишларимизни янада кучайтиришимиз лозим.

«Аёлларни фақат улуғ одам­лар ҳурмат қилади», «Аёлини улуғлаган юртнинг келажаги буюк бў­лади», деган ҳикматлар замирида халқимизга хос бўлган юксак инсоний фазилатлар мужассам. Шу нуқтаи назардан қараганда, аёлларни ардоқлаш, оғи­рини енгил қилиш миллий қадриятларимизнинг таянч устун­ларидан биридир. Аёлларимиз ҳам шунга яраша меҳнат қилиб, фидойилик кўрсатиб, ўзбек аёли деган шарафга муносиб бўлиб келишмоқда.

Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, оиладаги тотувликни, жамиятдаги барқарорликни, ­юртдаги осойишталикни, бир сўз билан айтганда, дунёдаги му­возанатни сақлаб туришда ҳам аёлларнинг ўрни ва роли бе­қиёсдир.

Шарбат АБДУЛЛАЕВА,

ЎзХДП МК раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.