Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
29.01.2013

ОЧИҚ МУЛОҚОТ, БАҲС-МУНОЗАРА

тарзида ўтган тадбирлар одамларда қизиқиш уйғотади, фойдали бўлади

ЎзХДП Марказий Кенгаши «Фаол аёллар»           қаноти ташаббуси билан Пахтакор туман партия кенгашида «Мустаҳкам оила — обод турмуш гарови» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда халқ депутатлари Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоят Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари аъзолари, шаҳар ва туман партия кенгашлари раислари, «Фаол аёллар» қаноти етакчилари ҳамда электорат вакиллари иштирок этди.

Семинарда турмуш обод­лиги, фарзандлар камолида оила ва онанинг ўрни, хотин-қизлар, ёш оилаларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги имтиёзлар ва улардан фойдаланиш масалалари ҳақида сўз борди. Шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкам­лаш, кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизларнинг сиёсий фаол­лигини оширишда партия таш­килотлари ҳам­да халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларнинг иштирокини кенгайтириш борасидаги ва­зифаларга урғу берилди. Мавзу юзасидан қиз­ғин баҳс-мунозара, савол-жавоб бўлиб ўтди.

Тадбир якунлангач, иштирокчиларга қуйидаги савол билан мурожаат қилдик:

— Семинар сизга нима бер­ди, ундан қандай таассурот олдингиз?

— Очиғи, саёз, номига ўтган айрим тадбирларда қатнашсангиз, ундан ўзингиз учун фойдали ҳеч нарса ололмай, вақтингиз беҳуда кетганига ачина­сиз, — дейди Пахтакор туманидаги «Самарқанд» қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг диний-маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳат­чиси, ЎзХДП фаоли Гулчеҳра Усмонова. — Кейин бошқа тад­бирга таклиф этишганда, боргингиз келмайди. Бугунги тадбир эса анча жон­ли ўтди. Хусу­сан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фрак­цияси аъзоси Комила Каромова­нинг маърузасидан обод турмуш, мустаҳкам оила масалаларига боғлиқ янги қо­нунлар, амалдаги қонунчилик ҳуж­жатларига киритилаётган қў­шимча ҳамда ўзгартишлар тўғ­рисида керакли маълумотларни олдик.

— «Фаол аёллар» қаноти томо­нидан мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий, ҳуқуқий билимини бойитиш, сиё­сий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитлари ҳамда турмуш фаровонлигини яхшилаш, ёш оилаларга берилаётган имконият ва имтиёзлар, она ва бола саломатлиги билан боғлиқ айрим муаммоларнинг ечими борасида билдирилган фикрлар кўпчи­ликка маъқул тушди, — дейди Гулис­тон давлат университети ўқитувчиси, ЎзХДП фаоли Сабоҳат Шаропова. — Қиз­ларни эрта турмушга бериш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, қизлар ва йигитларни оила қуришга тайёрлаш масалаларида бўлиб ўтган баҳс-мунозаралар барчамиз учун қизиқарли ва фойдали бўлди.

— Ҳар бир тадбир иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериши, уларнинг дунё­қарашини бойитишга хизмат қилиши лозим. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирлар одамларда қизиқиш уйғотади, — дейди Пахтакор туманидаги «Дил­ором» маҳалласида истиқомат қилувчи Фарида Холмирзаева. — Бу ерда касаначилик фаолиятининг қонуний асослари, касаначи ва корхона ўртасидаги шартнома, унинг мазмун-моҳияти, касаначининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унга бериладиган имтиёзлар тўғрисида кўп маълумотлардан хабардор бўл­дим. Бундай тадбирлар жойларда, айниқса, чекка ҳудудларда мунтазам ўтказиб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

— Тадбир баҳс-мунозара, савол-жавоб руҳида ўтди, — дейди ЎзХДП «Фаол аёллар» қа­ноти Жиззах шаҳар бўлими фаоли Шоира Фозилова. — Масалага турлича қарашлар, муносабатлар билдирилди. Лекин бундан ҳам самаралироқ ўтказиш мумкин эди. Айрим маърузаларда кўп­чилик учун маълум гаплар такрорланди. Бунинг ўрнига, вақтдан унумли фойдаланиб, савол-жавоблар, амалий таклифларга кенгроқ ўрин берилганида янада фойдали бўлар эди.

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: