Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
29.01.2013

ИЖОДИЙ САРҲИСОБ

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ижодий натижаларни сарҳисоб этиш ва тасвирий санъатнинг турли йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилган ижодкорларни тақдирлашга бағишланган «Top art — 2012»  тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Б.Аҳмедов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда бадиий таълимни юксалтириш, миллий тасвирий санъатнинг ўзига хос анъана ва мактабларини қайта тиклаш, кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Бадиий академияси бу борада кўплаб ижодий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

2012 йилда рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ амалий санъати усталари ижодига мансуб асарлар намойиш этилган юздан ортиқ кўргазма, кўплаб маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар, илмий анжуманлар ташкил этилди. «Тасвирий санъат+5» ҳафталиги, «Фикр­лар парвози», «Табиат ва рассом», «Суратларда Ватаним мад­ҳи» сингари кўргазмалар тасвирий санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотди. VI халқаро Тошкент фотобиенналеси, «Тошкент қувонч­лари» халқаро болалар расмлари биенналеси ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини берди. Шу билан бирга бир қатор хориж мамлакатларида ўзбекистонлик мусаввирлар асарларининг кўргазмалари муваффақиятли ўтказилди. 

— Мамлакатимизда ижодкорларнинг эркин ва самарали меҳнат қилиши учун зарур барча имконият ва қулайликлар яратилган, — дейди моҳир ганчкор, «Йилнинг энг яхши халқ устаси» номинацияси ғолиби Мансур Муродов. — ­Са­марқ­анд, Тошкентдаги бир қанча йирик иншоотлар ва музейларни безашда иштирок этганимдан фахр­ланаман.

Тадбирда тасвирий, амалий санъат, ҳайкалтарошлик, дизайнерлик, санъатшунослик, фотография каби қатор йўналишларда самарали ижод қилаётган мўйқалам соҳиблари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.