Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
26.01.2013

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯГА ЭЪТИБОР

буюк келажак барпо этишнинг мустаҳкам кафолатидир

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида келтирилган маълумотлар, баён этилган фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон иқтисодиёти, аҳолимиз ҳаёт даражаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётганини яна бир бор кўрсатди.

Мамлакатимизда таълим соҳасини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор берилаётгани дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторидан ўрин эгаллашимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Шу сабабли ҳам 2012 йилда давлат жами харажатларининг асосий қисми, яъни қарийб 59,2 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясига қаратилди. Унинг 34 фоиздан ортиғи айнан таълим соҳасини молиялаштиришга йўналтирилди. Ана шу амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ Франциядаги дунёнинг энг яхши бешта бизнес мактаби қаторига кирадиган «Инссад» халқаро бизнес мактабининг 2012 йилги «Инновацияларнинг глобал индекси» маърузасида таълим тизимини ривожлантириш даражаси бўйича Ўзбекис­тон дунёнинг 141 мамлакати орасида иккинчи ўринни банд этди.

Таълим, илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар янада изчил давом этмоқда. Хусусан, касб-ҳунар коллежларини педагогик ва амалий иш тажрибаларига эга бўлган малакали раҳбар ҳамда ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш, уларни аттестациядан ўтказиш тизимининг жорий этилгани таълим-тарбия самарадорлигига ўзининг катта ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

2013 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизда олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими ва олий ўқув юртидан кейинги таълим, докторлик илмий ишларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, илмий даража ҳамда илмий унвонлар бериш тизимининг янги тизими жорий этилаётгани олий ўқув юртлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини янада ошириш, таълим муассасаларининг илмий салоҳият ҳамда потенциалини янада кўтаришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дастурида ҳам таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, уни замон талабларига мувофиқ тарзда ривожлантириш билан боғлиқ масалаларга, хусусан, ёшларнинг юксак маънавиятга эга бўлиши, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол иштирокини таъминлашга эътибор қаратилган.

Клара Дурумова,

Урганч туманидаги ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директорининг  ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: