Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
24 25 26 27 28 29 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
10.12.2019

ХДП ФРАКЦИЯСИ ТАКЛИФЛАРИ

иккинчи ўқишдаги тузатишларда инобатга олинди(ми)?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўрилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишдаги тузатишлари бўйича масалани муҳокама қилишди.

Қайд этиш керакки, Солиқ кодекси лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кўплаб бахс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Унда депутатларимиз ҳам фаол иштирок этди, фракция позициясидан келиб чиқиб аҳоли ва тадбиркорларга янада енгилликлар яратиш бўйича бир қатор таклифлар берилган эди.

– Бундан аввалги йиғилишларда фракциямиз аъзолари томонидан янги ташкил қилинаётган кичик бизнес субъектларига маълум муддат солиқ имтиёзи берилиши, банкдан кредит олиб иш фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларга кредитни ёпгунича бўлган муддатда фойда солиғини тўлашда енгилликлар бериш бўйича бир қатор таклифлар берилган эди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси ­Феруза Эшметова. — Шунингдек, мавсумий ишлар билан банд аҳолига мавсумдан ташқари пайтда – тадбиркорлик фаолиятини юритмаган даврда солиқ таътили бериш масаласини ҳам кўтардик «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишдаги матнида ушбу йўналишлар инобатга олинганига гувоҳ бўлиш мумкин.

ЎзХДП фракцияси аъзолари иккинчи ўқишга тайёрланган қонун лойиҳасини партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, қизғин муҳокама этишди ва таклифларини баён қилган ҳолда қўллаб-қувватлашди..

Шунингдек, депутатлар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон ХДП фракцияси ташаббуси билан киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг мақсади йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг йўл қопламасини демонтаж қилиш ҳамда тиклаш бўйича ишларни назорат қилиш функциялари, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, ишлар олиб бориш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик ҳамда сақлаш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик қўллаш тартибларини белгилашдан иборатдир.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари шуни кўрсатдики, 2019 йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида автомобиль йўлларини балансида сақловчилар томонидан коммунал хизмат корхоналарига 574 та рухсатнома берилган. Шундан 254 та ҳолатда йўлнинг асфальт қопламаси сифатсиз тикланганлиги ёки умуман қайта тикланмаганлиги, шунингдек, 110 та ҳолатда рухсатномаларсиз ишлар олиб борилганлиги аниқланди. Тошкент вилоятида 27 та, Самарқанд вилоятида 18 та, Сирдарё вилоятида 11 та, Андижон вилоятида 20 та жойда тегишли рухсатномасиз қазиш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.

Амалдаги қонунни қўллашда шаҳарсозлик талабларига масъул бўлган назорат органларининг масъулиятларини аниқлаштириш, амалдаги нормаларда фойдаланилган жумлаларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш органлари ваколатларини белгиловчи алоҳида янги 2684-модда киритиш таклиф этилмоқда. Яъни, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш ва йўл-қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Шу билан бирга, мазкур инспекция юқоридаги тузилган баённомаларни судга киритиш ваколатига ҳам эга бўлмоқда.

Фракция йиғилишида, шунингдек, яна бир қатор қонун лойиҳалари партия электорати манфаатидан келиб чиқиб, қизғин муҳокама этилди. Йиғилишда кўриб чиқилган барча қонун лойиҳалари бўйича фракция ўз позициясини белгилаб олди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: