15.10.2019

ДЕПУТАТЛАРИМИЗ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТМОҚДА

Депутатимиз Шоира Солметова фуқаро уй олишига ёрдам берди

Сергели тумани 8 мавзе 71-уй 16-хонадонда яшовчи Азиз Маматхонов ўзини ўйлантираётган масала юзасидан халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Шоира Солметовага мурожаат қилди.

У уч хонали квартирада 16 нафар оила аъзолари истиқомат қилаётганини, бир нафар ногирон фарзанди борлигини маълум қилди. Азиз Маматхонов ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ёрдамга эҳтиёжи борлигини билдирди. Депутат зудлик билан ишга киришди. Тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, Азизбек билан бирга керакли ҳужжатларни тўлаб, туман уй-жой комиссиясига тақдим этишди. Жорий йилда Азизбекка бошланғич тўловсиз имтиёзли кредит асосида уй берилди.

— Биласизми, депутат Шоира Солметова ишсизлигимни билиб, маҳаллага жамоатчилик асосида ишга олди, — дейди Азизбек Маматхонов. — Энди уйнинг кейинги тўловларни ўзим тўлай оламан. Бундан жуда хурсандман.

Шу йилнинг ўзида депутат Шоира Солметова Муҳаммадюсуф Тошкенжонов ҳамда Вероника Макаровкаяга бошланғич тўловсиз икки ва бир хонали уй-жой топширилди.

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси ўзи сайланган 16-Соҳибқирон сайлов округида истиқомат қилаётган инсонларни номма-ном танийди. Уларни ўй-фикрлари, оилавий шароити ҳамда ҳудуд аҳолисини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Муаммолар ечими юзасидан турли ташкилотлар эшигини таққиллатишдан чўчимайди. Шу боисдан ҳам мазкур сайлов округидаги масалалар ўз ечимини топмоқда.

 

БАЛИҚЧИ ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРЛАРИ ҲИСОБОТ БЕРИШИ КЕРАК

 

Андижон вилояти халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларнинг арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати тўғрисидаги масала ўрганилди. Унинг натижалари партия гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама этилди.

ЎзХДП гуруҳи аъзоси Н.Ҳакимованинг айтишига қараганда, туманда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар тоифасига қараб 6 тадан 10 тагача 2-3 хоналик квартиралар ва 2 сотихли 2-3 хонаси бор ҳовлилар берилиши маълум қилинган.

Лекин депутатлар улар ана шундай тоифага кирса-да, арзон уй-жойлар берилмаётганлигини айтишди. Шу масалада сайловчилар тез-тез мурожаат этишаётгани алоҳида таъкидлашди.

Ушбу масаланинг туманда бажарилиши бўйича ҳар бир депутат ўзи сайланган округ ҳудудида уйма-уй юриб ҳақиқий аҳволни ўрганиб чиқиши тўғрисида гапириб ўтилди. Масала муҳимлиги инобатга олиниб, уни халқ депутатлари туман Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик, алоқа ва аҳолига ҳизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш, унда Хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокимининг ўринбосари Г.Дехқонованинг ахборотини эшитиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, партия гуруҳи йиғилиши қарорида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари С.Митиллаевнинг эшитувини ташкил этиш ташаббуси акс этди.

Халқ демократик партияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур масала доимий комиссия йиғилишида қандай муҳокама этилгани, қандай таклифлар билдирилгани ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида хабар берамиз.

 

ҚЎШТЕПАДА ДЕПУТАТИМИЗ ТАШАББУСИ БИЛАН МУАММО ҲАЛ БЎЛДИ

 

Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Дилбархон Мамаджанова сайловчилар билан бевосита мулоқотлар ўтказиб, аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни ўрганиб келмоқда. Юзма-юз мулоқотларда ечимини кутаётган бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани Борот МФЙ ҳудудидаги намунавий уйларда яшовчи 18 та хўжаликдаги фуқаролардан шикоят ариза келиб тушган эди. Маълум бўлишича, ушбу хонадонларга бир неча ойдирки ичимлик суви келмаётган экан.

Д.Мамаджанованинг саъй-ҳаракатлари билан қисқа фурсат давомида аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида янги сув насоси ўрнатилиб, ишга туширилди.  Бундан ташқари,  жорий йилнинг июль ойидан буён ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилган Ёзёвон тумани “Қоратепа” МФЙдаги “Ифтихор” кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.

 

ЖАРҚЎРҒОНЛИК ДЕПУТАТИМИЗ УЧ ТАШКИЛОТГА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЖЎНАТДИ

 

Халқ демократик партияси фаоллари ва депутатлари сайёр қабуллар ташкил этмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Жарқўрғон туманидаги “Порлоқ юлдуз” маҳалласида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишди.

Жумладан, “Порлоқ юлдуз” маҳалласи “Ёшлик” кўчасида истиқомат қилаётган 30 та хонадон аъзолари номидан фуқаро Баҳодир Донаев электр энергияси таъминоти масаласида қийналаётганлиги, кўчага янги трансформатор ўрнатиш кераклиги ҳамда суюлтирилган газ баллонларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат юзасидан Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Чори Юсупов томонидан Жарқўрғон туман газ филиали директори И. Мустафоқулов, Жарқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси директори Б.Останақулов, Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш директори Б.Чаққоновларга депутатлик сўровлари юборилди.

Сўровлар натижасида мазкур “Порлоқ юлдуз” МФЙ “Ёшлик” кўчасига 2020-йилги туман дастурига киритиш режалаштирилди ва ушбу масала депутат назоратига олинди.

 

Маҳаллий партия кенгашлари

Ахборот хизматлари

ахборотлари асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: