Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
01.10.2019

«МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ГАЗЕТАСИНИНГ №37-СОНИДАГИ «ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС» РУКНИДАГИ МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ

Мақсуда ВОРИСОВА,

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

— Ўзбекистон демократик тамойиллар асосида ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқди. 2019 йил ҳаммамиз дунё олдида сиёсий имтиҳондан ўтамиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар аҳолимизнинг сиёсий онги, мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг қай даражада шаклланганини намойиш этади.

Жамиятда бўладиган ҳар қандай катта тадбирлардан олдин турли фикр билдиришлар, таҳлиллар ўтказилиши одатий ҳол. Лекин ана шундай таҳлиллардаги маълумотлар қанчалик асосли экани сиёсий жараёнда фаол иштирок этувчиларнинг етуклигидан дарак беради.

Ижтимоий тармоқларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан сиёсий партияларнинг таркиби ҳақидаги инфографика эълон қилинган. Унга асосан Халқ демократик партияси фақат эҳтиёжманд аҳоли вакилларидан (ногиронлар, ишсизлар, нафақадагилар) иборат экани кўрсатилган. Бу маълумотлар қаердан олингани партиямизга номаълум.

Ана шу маълумотлар асосида «Миллий тикланиш» газетасининг 2019 йил 25 сентябр № 37-сонида газета мухбири Равшан Маҳмудов томонидан катта мақола эълон қилинган. Мақолада республикамиздаги 5 та сиёсий партиянинг таркиби юқорида келтирилган инфографика асосида танқидий таҳлил қилиниб, ўзича хулоса ҳам чиқарилган.

Энг қизиғи, инфографикадаги маълумотларнинг асослилигига муаллифнинг ўзи ҳам шубҳа билдирган. Лекин лоақал телефон орқали сиёсий партияларнинг мутасаддиларидан қўшимча маълумот олишни лозим топмаган. Мақола сарлавҳаси «Тадбиркорлар қатлами ЎзЛиДеПни тарк этаяптими?» деб қўйилганига қарамай, мақоланинг ярми тўртта сиёсий партиянинг таркиби қанчалар ночорлиги ҳақида бўлса, қолган ярми ЎзМТДПнинг таркибни шакллантиришдаги оламшумул ютуқларга бағишланган.

Ҳурматли муаллифга ўтказган таҳлиллари учун миннатдорлик билдириб, бир нарсага эътиборларини қаратишни лозим, деб топдим. Сиёсий партиялар ҳар қандай жамиятда аҳолининг маълум бир ижтимоий қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун тузилади ва ўз дастурларини шу ғоя асосида яратади. Мақолада келтирилган рақамлар ана шу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини акс эттиради.

Партия ғояларини қўллаб-қувватловчиларни, хайрихоҳ бўлиб сайловларда партия учун овоз берганларни электорат, деймиз. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз дунёқараши, ҳаётий принципларини партия ғояларига ҳамоҳанг деб топса, унга аъзо бўлиши мумкин. Халқ демократик партияси мустақил Ўзбекистонда ташкил этилган биринчи сиёсий партия сифатида бугун фаолият юритаётган кўплаб сиёсатчиларга мактаб бўлган. «Миллий тикланиш» партиясидаги кўплаб фаоллар ҳам биринчи сабоқни шу партияда олишган.

2019 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг тасдиқланган таркиби қуйидагича: жами аъзолар сони 475217 нафар, улардан аёллар 229830 (43,5 фоиз), олий маълумотлилар 198138 (41,7 фоиз) нафарни ташкил этади. Шунингдек, 30 ёшгача бўлганлар 37, нафақадагилар эса 18,4 фоизни ташкил этади. Сафимизда 180 нафар фан доктори, 373 нафар фан номзоди борлиги партиянинг илмий салоҳияти ҳам етарли эканлигидан дарак беради.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси иқтисодий ривожланиш орқали ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш йўли билан ҳар бир фуқарога тенг имкониятлар яратиш, жамиятда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларнинг олдини олиш ғояларини олдинга суради. Бу инсонпарвар ғояларни амалга ошириш учун қатъий кураш олиб боради.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: