01.10.2019

103 кишига моддий ёрдам берилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир. Шу мақсадда мамлакатимиз бўйлаб «Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш бурчимиз» лойиҳаси доирасида акция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят ва Денов туман кенгашлари ташаббуси билан яқинда Денов тумандаги «Ободон» ва «Қорахон» маҳаллаларида ана шундай тадбирлар ташкил қилинди. Акция доирасида эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар топширилди.

— Жорий йилнинг ўтган даврида маҳалла ва қишлоқларда 80 га яқин учрашув ташкил қилинди, — дейди Ўзбекистон ХДП Денов туман кенгаши раиси Ҳасан Мирзаев. — Мулоқотларда аҳолини иш билан таъминлаш, кредит олишдаги муаммолар тиббий хизмат сифати, газ балонлари етишмаслиги, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар қийнаётгани аниқланди. Қисқа даврда 40 дан ортиқ муаммо бартараф қилинди.

Шунингдек, электоратимиз вакилларининг турмуш даражасини яхшилаш ҳам назардан четда қолаётгани йўқ. Саккиз ойда 103 кишига моддий ёрдам берилган бўлса, 50 га яқин хотин-қиз ва ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бундай хайрли ва эзгу ишларни мунтазам давом эттириш кўзда тутилган.

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

журналист.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: