Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
01.09.2019

МУСТАҚИЛ МАМЛАКАТДА — МУСТАҲКАМ ОДИМЛАР

Бугун истиқлолнинг 28 йиллигини миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш, энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ҳамда халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ўзига хос, мутлақо янги ёндашувларга асосланган ислоҳотлар даврида кутиб олмоқдамиз. Президентимиз таъбири билан айтганда, бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига қадам қўймоқда.

Дарҳақиқат, ўтган даврга назар соладиган бўлсак, юртимиз чин мустақилликка эришганидан кейинги йилларда улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Мамлакатимизда барча соҳаларда катта-катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда. Хусусан, машинасозлик, енгил саноат ва кўплаб бошқа соҳаларда ривожланиш ўз навбатида халқимизнинг турмуш даражаси ошишига, аҳоли бандлигини таъминлашга ижобий самара берганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Албатта мазкур ўзгаришлар миллий Парламентимиз фаолиятида ҳам юз бермоқда. Давлатимиз Раҳбари ўз маърузаларида ислоҳотларимиз самарасини оширишда депутат ва сенаторларнинг ўрни сезиларли даражада ошиши лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтган.

Депутатларнинг нафақат назорат-таҳлил фаолияти, балки қонун ижодкорлиги фаолияти ҳам жойлардаги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилмоқда. Шу мақсадда ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни кенг жамоатчилик, фуқаролик жамияти институти, фуқаролардан олиш йўлга қўйилди.

Албатта, бу борада халқ мурожаати билан ишлашнинг Давлат Раҳбари таклиф этган янги тизими, яъни «жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартиби»нинг жорий этилгани муҳим аҳамият касб этди. Интернет тармоғида «Менинг фикрим», деб номланган махсус веб-саҳифа ўрнатилиши халқнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтиради ҳамда «қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши»ни амалда таъминлайди. Бундай веб-саҳифа орқали юртдошларимиз давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини эркин билдириш имконига эга бўладилар.

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимиз ташқи сиёсий фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг устувор вазифалари саналади. Давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг ролини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини сезиларли даражада яхшилаш чоралари кўрилди.

Парламентнинг назорат борасидаги фаолияти самарадорлигини ҳам оширмоқда. Парламент эшитуви, Ҳукумат соати каби институтлардан кенгроқ фойдаланишимиз ҳамда парламент назорати якуни бўйича таъсирчан чораларни кўришимиз парламент назоратини амалга оширилиши фаолиятимизни анча кучайтириб, такомиллаштирмоқда.

Шунингдек, қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ва Давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда депутатларга профессионал, мустақил ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилди. Бу фаолиятимиз самарадорлигига албатта, ўз таъсирини кўрсатади. Шу ўринда Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фаол фойдаланаётганини алоҳида қайд этиш лозим, деб ҳисоблайман. Жорий йилнинг 6 ойида депутатлар томонидан киритилган қонун лойиҳалари 13,8 фоизни ташкил этди. Мисол қилиб оладиган бўлсак, Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида 50 та қонун, ҳамда 3 та қуйи палата қарорлари қабул қилинди.

Ҳар бир юртдошимиз қутлуғ байрамни катта ҳаяжон, фахр ифтихор билан кутиб олмоқда. Буни кундалик ҳаётимизда кўплаб юртдошларимиз мисолида кўришимиз, ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Бизнинг олдимизга қўйган мақсадларимиз аниқ, у ҳам бўлса, халқимиз яхши ҳаёт кечириши учун шароит яратиш, халқаро майдонда мавқеимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни, халқимизнинг осуда ҳаётини, гўзал ва бетакрор Ватанимизни, чегараларимизнинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек авайлаб асрашимиз зарур. Зеро, юртимиздаги тинчлик, хотиржамликнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг ўз ишимизга масъулиятни янада оширишни, фаолиятимизда бунёдкорлик сари интилишни тақозо этади. Чунки давлатимиздек, раҳбари айтгани халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақи бор.

 Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: