Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
13.08.2019

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

Автомашинани олиб қочганлар ушланди

2019 йил 11 август куни соат 01:00ларда 2 нафар номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган. Улар Пастдарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, номаълум шахслар ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб туширган. Автомашинани эса ҳайдаб қочишган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан топилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани, Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Танишлар ўртасидаги жанжал...

2019 йил 9 август куни соат 17:00ларда вақтинча Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчасида яшовчи 24 ёшли Г.В. исмли аёл ўзи яшаётган кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида ўзаро жанжал туфайли таниши, Юнусобод тумани, Турк қўрғон кўчасида яшовчи 25 ёшли Д.Р.нинг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан уриб, жароҳат етказган. Натижада Д.Р. касалхонага ётқизилиб, Г.В. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Пластик карточка ўғриси

Шу йилнинг 25 июль куни Яшнобод тумани, Ховос 2-тор кўчасида яшовчи 30 ёшли Д.Т. исмли аёл туман прокуратурасига ёзган аризасида номаълум шахс «Авиасозлар» деҳқон бозори ҳудудида ҳисобида 3.230.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини ўғирлатиб қўйганини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, Муборак маҳалласида яшовчи 20 ёшли У.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Мастликда акаси ҳам кўзига кўринмади

2019 йил 12 июль куни соат 12:45ларда Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида Қангли МФЙда яшовчи 47 ёшли О.Ҳ. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи акаси 48 ёшли А.Ҳ.нинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ ва кетмон дастаси билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада А.Ҳ.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. О.Ҳ. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

7 килограммдан ортиқ «марихуана» билан қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида ўтказилаётган «Қорадори — 2019» кенг қамровли тадбири давомида 2019 йил 8 август куни Олмалиқ шаҳрида яшовчи 51 ёшли А.К. Намуна маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тошкент — Олмалиқ» йўлининг четида 7 кг. 420 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддасини қўлидаги қоп ичида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: