Руминиянинг Путешти шаҳрида якунланиб бораётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.
Мусобақанинг 500 метр масофада каноэнинг жуфтлик йўналишида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Дилноза ва Нилуфар кеча 200 метр масофада ғалаба қозонган эди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатини 2 олтин ва 1 кумуш медаль билан якунлади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири.