Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
06.08.2019

ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ФИТОСАНИТАР ХАВФСИЗЛИК: ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Пойтахтимиздаги «Miran International Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ташаббуси билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси (EPPO), Осиё тараққиёт банки (ADB) ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда фитосанитар хавф таҳлилига бағишланган халқаро семинар ташкил этилди.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Марказий Осиё давлатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи экспертлари, шунингдек, инспекция раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев, Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти Бош директори Нико Хорн, Халқаро тараққиёт агентлиги лойиҳа раҳбари Джефф Райт «Марказий Осиё давлатлари — АҚШ» (С5-1) форматининг асосий лойиҳаларидан бири, яъни ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш, аъзо мамлакатларнинг фитосанитар ҳолатини яхшилаш, зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш ҳамда чет эл мамлакатлари билан ташқи савдо алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон карантин хизматлари ўртасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш ҳамда зарарли организмларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, карантин инспекциялари мутахассисларида фитосанитар хавфни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш кўникмасини оширишга асосий эътибор қаратилаётгани тўғрисида ҳам фикр-мулоҳаза билдирилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, фитосанитар хавф таҳлили (ФХТ) деганда — ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар (уруғлар, кўчатлар, ўсимлик қисимлари ва маҳсулотлар) билан зарарли организмларнинг янги ҳудудга тарқалиши хавфини биологик, экологик, илмий ва иқтисодий жиҳатдан баҳолаш тушунилади.

Аслини олганда, фитосанитар хавф таҳлилига бағишланган халқаро стандартлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) дастури доирасида Ўсимликлар ҳимояси бўйича Халқаро Конвенция котибияти томонидан тайёрланади. Шунингдек, Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси (EPPO) ташкилоти ҳам фитосанитар хавф таҳлили бўйича ўз стандартларини жорий этган.

Семинар доирасида биология фанлари доктори, Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотининг илмий маслаҳатчиси Андрей Орлинский, фитосанитария соҳасининг етакчи консультанти Елена Каримова ва бошқа хорижлик экспертлар томонидан маҳаллий мутахассисларнинг фитосанитар хавф таҳлили борасидаги билимларини янада оширишга қаратилган тренинглар ҳам ўтказилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: