Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
06.08.2019

10 ТА САМАРАСИЗ ТАДБИРДАН

10 кишига иш топишда ёрдам берган яхши

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан Андижон вилояти Балиқчи туманидаги маданият ва истироҳат боғида «Аёллар ижтимоий ҳимояси — ижтимоий фаоллик пойдевори» мавзусида форум ўтказилди.

Депутатлар, партия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.

Тадбир эрта тонгданоқ хотин-қизлар ўртасидаги веломарафон билан бошланди.

— Очиғи, тадбир бундай шаклда ташкил этилишини кутмагандим, — дейди Нодира ая Имонова. — Веломарафонда қатнашиш истагида келаётган аёлларни, қизларни кўриб, менда ҳам иштирок этиш истаги пайдо бўлди. Бу ҳақида айтганимда, кўпчилик ҳайрон қолди. «Ёшим 72 да бўлса ҳам, ғайратим, шижоатим бор, ҳали ҳаммангиздан ўзиб кетиб, ғолиб бўламан», деб ҳазиллашдим. Бу ахир соғлиғимга ҳам фойда-ку. Афсуски, аёлларимиз спорт билан шуғулланиш масаласига эринчоқлик билан муносабатда бўлади. Бу — хато. Веломарафонда кўп қатнашчилар чарчаб қолгани ҳам бунга далил. Шунгами, ўзим ғолибликни қўлга киритдим. Энг муҳими, ҳамманинг кайфияти аъло, юзида табассум. Хотин-қизлар ўртасида ана шундай тадбирларни кўпайтириш керак, деб ўйлайман...

Веломарафондан сўнг спорт залида хотин-қизлар ўртасида волейбол, шахмат-шашка ҳамда ёш қизларимиз иштирокида енгил атлетика ўйинлари ўтказилди.

Анжуманнинг иккинчи қисми бепул тиббий кўрик акцияси ва меҳнат ярмаркаси билан давом этди.

Тиббий кўрикка вилоят, туман марказидан шифокорлар, тиббий техника воситалари, кўчма амбуланс хизматлари жалб қилинди. 137 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва керакли маслаҳатлар берилди.

Меҳнат ярмаркаси ҳам анча гавжум бўлди. Сортепа маҳалласида яшовчи Одинахон Хидировага «ХАНОЙ» ишлаб чиқариш корхонасига, Мохларой Абдуллаевага тумандаги 29-мактабгача таълим муассасасига тарбиячи бўлиб ишлаш учун йўлланмалар берилди.

— Ўзим қизиққан соҳада иш топишни анчадан бери орзу қилардим, — дейди Моҳларой Абдуллаева. — Корхона ва ташкилотлар вакиллари билан бўш иш ўринлари, маош, ишхонадаги тартиб-қоидалар ҳақида гаплашиш имконияти бўлди. Туманимиздаги болалар боғчасига ишга киришим учун йўлланма беришди. Жуда хурсандман.

Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган аёлларга бошланғич тўловларсиз кредит олиш тартиб-қоидалари бўйича тушунчалар берилди.

— Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи бугун долзарб аҳамиятга эга, — дейди ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов. — Бу партиямиз дастурий мақсадларига ҳамоҳанг вазифадир. Шунинг учун 10 та назарий тадбир ўтказгандан 10 нафар аёлга иш топиб бериш фойдалироқ, деб ўйлайман. Биз шу фикр билан ишлашимиз зарур.

Лойиҳа доирасида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш режаси ҳам ўрин олган эди. Туман Маданият саройида партия фаоллари, депутатлар, ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари хотин-қизлар билан мулоқот ўтказишди. Жамиятда, оилада хотин-қизларнинг нуфузини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш масаласида сўз борди. Фикр-мулоҳазалар тингланди.

Шу куни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Форумда бундай тадбирларни чекка ҳудудларда ҳам ўтказиш бўйича таклифлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: