Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
30.07.2019

ЭНГ ҚАДРЛИ БАЙРАМ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида «Мустақиллик — юртимиз ободлиги, турмуш фаровонлиги, халқимиз бахту саодатининг кафолатидир» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсатшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар мустақиллик энг улуғ неъмат экани ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Мустақиллик йилларида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Акмал Умаралиев. — Зеро, мамлакатда ўтказилаётган барча ислоҳотларнинг асл мақсади ҳам инсонга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, унинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришдан иборатдир. Узоққа бормайлик, жорий йилнинг 12 июль куни Президент фармонига асосан 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар ошириладиган бўлди. Ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ўзгаришларни ҳар бир соҳада кузатиш мумкин. Бу ишлар изчил тус олаётгани қувонарли.

— Ҳаётнинг бирор-бир жабҳаси йўқки, унда мустақиллик шукуҳи сезилмаса, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрожиддин Дархонов. — Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказишда партиямиз ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаол иштирок этишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда партиямиз Марказий Кенгаши Ижроқўми Ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, партия ташкилотларимиз ҳамда депутатлик бирлашмалари республикамизнинг барча ҳудудларида етакчи олим ва мутахассислар, ёзувчи, шоир ҳамда санъаткорлар иштирокида турли семинарлар, давра суҳбатлари, учрашув ва анжуманлар ўтказади.

Тадбирда, шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мирзо Карим, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Сайёра Файзиева сўзга чиқиб, тинчлик, осойишталик энг олий неъмат экани, тараққиёт йўлида меҳнат қилиш ҳар биримиз учун шараф ва бурч эканини таъкидлашди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: