Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
30.07.2019

«Туронбанк» АТБ: мобиль илова орқали мижозларга 5 миллион 130 минг АҚШ доллари сотилди

1,5 миллиард сўм миллий валютадаги пул маблағи

омонатларга жалб қилинди

Миллий матбуот марказида «Туронбанк» АТБ томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш маданиятининг ривожланиши, электрон банкинг хизматларининг такомиллашуви масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда ўтган вақт давомида амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида банкнинг капиталлашув даражаси ошиб, ресурс базаси ва ликвидлигини янада мустаҳкамлашга, инвестицион фаолликни кучайтиришга ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш билан бирга банкнинг барча молиявий кўрсаткичлари барқарор ўсиши таъминланганлиги таъкидланди.

— Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида банк замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиб, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва кўламини ошириш, айниқса, масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларини янги имкониятлар билан бойитиш, амалда фойдаланилаётган дастурий воситаларни янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда, — дейди «Туронбанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари Акмал Рисқулов. — Шунингдек, замонавий интернет ва мобиль технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали юридик шахслар учун  яратилган «Корпоратив интернет-банкинг» ва «Турон-мобайл» каби тизимлар тамомила янгиланди ҳамда уларга бир қатор қўшимча хизмат турлари қўшилди. Хусусан, ушбу тизимлар орқали валюта айрибошлаш (конверсия) амалиётларини амалга ошириш юзасидан OnLine буюртмаларни шакллантириш, корпоратив карточкаларни керакли ҳажмдаги маблағлар билан тўлдириш, пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун ўз ходимларининг иш хақи реестрини шакллантириб юклаш каби хизматлар жорий этилди.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун «MyTuron» масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими қайта дастурланди. Ушбу мобиль илова орқали жисмоний шахсларга OnLine режимда исталган вақтда конверсия амалиётларини ўтказиш, банк омонатларига маблағлар киритиш, кредитларни сўндириш, коммунал, бюджет, солиқ, алоқа, интернет ва бошқа кўплаб хизматлар учун тўловларни ўтказиш имкониятлари яратилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мобиль илова орқали банк мижозларига 5 миллион 130 минг АҚШ доллари сотилди ва 1,5 миллиард сўм миллий валютадаги пул маблағлари омонатларга жойлаштирилди. Шунингдек, жорий йил июнь ойида ушбу мобиль иловага HUMO пластик карталари орқали картадан картага пул маблағларини ўтказиш ҳамда тўловларни амалга ошириш функциялари ҳам қўшилди.

Бугунги кунда «Корпоратив интернет-банкинг», «Мобиль банкнинг» ва жисмоний шахслар учун мўжалланган «MyTuron» мобиль иловалари фойдаланувчилари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига «Корпоратив интернет-банкинг» ва «Мобил банкинг» тизимлари хизматларидан фойдаланувчи юридик шахслар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга, йил бошига нисбатан эса 21 фоизга кўпайган.

Шу билан бирга хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида филиалларда электрон навбат тизими, Call-centr ва ресепшн хизмати орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Матбуот анжуманида банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларга яратилаётган янги қўлайликлар, келгусида белгиланаётган вазифалар, банк фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан маълумотлар берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: