Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
30.07.2019

Дзюдо: Загреб Гран-присининг сўнгги кунида бронза медали қўлга киритилди

Хабарингиз бор, 26-28 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Биз учун қувонарлиси, 100 килодан юқори вазн тоифасидаги полвонимиз Алишер Юсупов Загреб гран-присида бронза медалига сазовор бўлди.

Терма жамоамиз аъзоси мусобақа давомида дастлаб Осиё ўйинлари ғолиби, жанубий кореялик Сунгмин Ким, кейин эса Словения ҳамда Польша терма жамоаси вакилларидан устун келганди. Бироқ, Алишер чорак финалда голландиялик Рой Майерга имкониятни бой берди. Ўз навбатида голланд спортчисининг ғолибона юриши Юсуповга бронза медали учун курашиш имкониятини берди. Натижада ҳамюртимиз бронза медали учун кечган ўтиш турнирида россиялик Ален Цховребовни доғда қолдирди.

Шундай қилиб Алишер Юсупов ўз фаолияти давомида биринчи маротаба Гран-при туркумига кирувчи мусобақалар совриндорига айланди. Бу натижа унга жаҳон ҳамда Токио-2020 олимпиадаси учун қимматли 350 рейтинг очкосини тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Загреб Гран-присини биттадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, бунгача 60 килогача вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Лутфуллаев олтин медалга сазовор бўлганди. Бу эса мусобақада иштирок этган 86 давлат орасида бешинчи натижадир.

ЎзА

Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: