Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
23.07.2019

НИЗОЛАШГАНДАН КЎРА, МУРОСА МАЪҚУЛ

Жамиятда ҳар қандай инсон бошқалар билан мулоқот қилиши, ўзаро муносабатда бўлиши табиий. Одамлар бир-бири билан фикрлашади, бир-бирини қўллаб-қувватлайди... Баъзан икки кишидан бирининг сўзида турмаслиги, ваъдасини бажармаслиги кўнгилсизликларга сабаб бўлади. Айтайлик, кимгадир пул зарур бўлди, таниши қарз бериб турди, қарз вақтида қайтарилди. Ўртада ҳеч қандай муаммо йўқ, иккала тараф ҳам хурсанд. Лекин аксинча бўлса-чи, айтайлик, қарз қайтарилмаса-чи? Унда қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида низо пайдо бўлади ва бу албатта ортиқча вақт, асаббузарлик ва адвокат хизмати, давлат божи билан боғлиқ сарф-харажатни талаб қилади. Булар-ку майли, энг ёмони тарафлар ўртасидаги низодан дўстлик, қўшничилик, қавму қариндошлик, ака-укалик, қуда-андачилик каби муносабатларга путур етади.

Низо келиб чиқмаслигининг асосий омили эса, аввало фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва онггига, ўзаро муносабатда бир-бирига ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлишлари ҳамда қонун устуворлигини тан олишларига боғлиқдир. Бир тараф иккинчи тарафнинг ҳуқуқларини тан олмаслиги ўртада низо келиб чиқишига асос бўлади.

Суд амалиёти қиёсий таҳлилидан кўринишича, 2019 йилда низолар сезиларли даражада камайган. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2019 йилнинг биринчи ярмида 91 минг 744 иш кўрилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврида 119 минг 823 та ишни ташкил этган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Республика фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан кўрилган 91 минг 744 та ишнинг 63 минг 613 таси даъво тартибида кўрилган.

Судлар томонидан даъво тартибида 13 минг 21 қарз ва кредит шартномалари билан боғлиқ низолар, 14 минг 560 таси турли битимлар билан боғлиқ низолар, 1 минг 267 тасини меҳнат низолари, 1 минг 347 таси бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги, 652 таси турар жойдан кўчириш ҳақидаги, 571 таси олди-сотди шартномасидан келиб чиққан низолар бўлиб, мазмунан ҳал этилган.

Ўтган олти ойда никоҳдан ажралиш ҳақидаги даъво бўйича жами 18 минг 92 иш судлар томонидан мазмунан кўрилиб, шундан 11 минг 153 (61,6 фоиз) даъво қаноатлантирилган, 6 минг 939 даъво талабларининг бир қисми рад этилган, бир қисми ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

Ҳисобот даврида жами 4 минг 581 иш тарафлар ўзаро келишганлиги, ярашганлиги сабабли тугатилган.

Бундан ташқари, судлар томонидан 15 минг 807 та алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ҳам кўрилиб, 11 минг 719 ариза қаноатлантирилган.

Судлар томонидан қарийб 43 миллиард сўмлик қарздорликни ундириш бўйича 38 минг 630 та суд буйруқлари чиқарилган. 2018 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 238 минг 166 та суд буйруғини ташкил этганлиги, суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талабларнинг кескин камайганлиги фуқароларимизнинг солиқ ва бошқа тўловларни, хусусан, фойдаланилган электр энергияси, газ, сув ва бошқа хизматлар учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ ўз бурчиларини ихтиёрий бажаришга бўлган муносабати ўзгарганлигини кўрсатади.

Шунингдек, судлар томонидан турли низоларнинг олдини олиш борасида 2500 дан зиёд хусусий ажримлар чиқарилган, аҳоли ўртасида 2 минг 317 маротаба суҳбатлар ўтказилган ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали мингдан зиёд чиқиш қилинган. 35 минг 209 иш сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Куни кеча фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ярим йиллик иш фаолияти, суд амалиёти таҳлили муҳокама қилиниб, судларга келгусидаги фаолиятларида ишларни ўз муддатида ва қонуний ҳал этишда асосий эътиборни тарафларга ҳуқуқларини тушунтирган ҳолда келиштириш орқали ҳал этишга, айниқса, оилалар барбод бўлишининг олдини олиш масаласига қаратиш тавсия қилинди. Чунки ҳар қандай фуқаролик низосини тарафларга ҳуқуқларини ва амалдаги қонун талабларини тушунтириш орқали яраштириш, келишув битими тузиш йўли билан ҳал этиш мумкин. Қачонки, тарафлар ўзаро келишса, улар ўртасидаги муносабатлар ҳам сақлаб қолинади. Зеро, жамиятимиз инсонлар ўртасида соғлом муносабатлар қарор топиши, фуқаролар бир-бирларини қадрлаши, ҳурмат қилишидан манфаатдордир.

 

Холмўмин ЁДГОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: