Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
16.07.2019

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

Кафолат хати учун 50 000 доллар

2019 йил 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ж.Н. республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиб, унда Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли А.Х. ва Қизилтепа туманида яшовчи 55 ёшли Р.Я.лар унга «Обод қишлоқ» Давлат дастурига асосан Конимех тумани Кўкча массивида қурилиши режалаштирилган 4 қурилиш объекти учун Конимех туман хокими номидан кафолат хати олиб бериш эвазига ундан
50 000 АҚШ доллари талаб этаётганликларини маълум қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.Х. ва Р.Я.лар Навоий шаҳрида жойлашган «Тожмахал» кафесида Ж.Н.дан 50 000 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Автобус ағдарилиши натижасида...

11 июль куни соат 11:00ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи, «Гулистон карвон транс сервис» МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. «Isuzu» русумли автобусни Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Душанбе-Тошкент» йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автобус ағдарилган. Автобусда 20 нафар йўловчи: 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафари вояга етмаганлар бўлган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли «Спарк» русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Натижада икки нафар аёл йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган, шунингдек, қолган 18 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Босқинчи қўшни

14 июль куни соат 01:20ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи 30 ёшли К.Е. қўшниси 42 ёшли Э.Д. исмли аёлнинг уйи ҳовлисида уни қўрқитиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаб, 1 жуфт бижутерия зираклари, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкаси ва «Samsung» русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Э.Д. касалхонага ётқизилиб, К.Ени ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Муҳандис ишчини жароҳатлади

14 июль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, вақтинча Тараққиёт маҳалласида яшовчи «Вангда металл» МЧЖ муҳандиси 35 ёшли Л.Ж. иш жойида ўзаро жанжал сабаб ишчи, Мирзаобод туманида яшовчи 21 ёшли С.Қ.нинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган. Натижада С.Қ. касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Л.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: