Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
16.07.2019

ЎЗБЕКИСТОННИ СОҒИНАМИЗ

Сэмюэл МАЗЕРС, Принстон университети, АҚШ:

— Бу ёзда мен профессорлар Фарҳод Эшматов ва Рустам Турдибоев раҳбарлигида илмий иш олиб боряпман. Бизниннг гуруҳимизда яна бир нафар америкалик битирувчи курс талабаси ва бир нафар ўзбекистонлик илмий изланувчи бор. Биз илмий ишимизда Саlogero-Moserнинг турли хил мутаносиблигини бутунлай алгебраик контексда ўрганиб чиқяпмиз. Дастлаб метематик физикадаги масаладан илҳомланган ҳолда математик физика услубидан фойдаланиб олдин исботланган натижаларни қайта такрорлашни ва уни кенгайтиришни ният қилганмиз.

Тадқиқотларимизни Математика институтидаги тажрибали ҳамроҳ изланувчилар билан бирга олиб бораётганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Ўзбекистонлик устозларимиз илмий ишимиз мавзуси билан таништириб, Саlogero-Moser моделининг мукаммаллигини ва унинг бошқа соҳалар билан боғлиқлигини тушунмасдан ҳам бу илмий ишга ўз ҳиссамизни қўшадиган даражагача муаммони осонлаштириб берди.

Математика институтидаги барча профессор ва талабалар жуда очиқкўнгил экан. Мен Ўзбекистонга келишдан аввал мослашиб кетишим қийин бўлса керак, деб ўйлагандим. Лекин янги муҳитга мослашишим мен ўйлагандан анча силлиқ ўтди. Ҳақиқатда мен икки томонлама ҳам математикада, ҳам оддий ҳаётда катта тажрибага эга бўлдим. Бу ердаги бир марталик дастуримизни ўз ичига олган 3 ҳафта якунига етгач, албатта Ўзбекистонни соғинамиз.

 

Жакоб КЕСТЕН, Райс университети, АҚШ:

— Ўзбекистон Фанлар академияси, Математика институтида бир ойдан зиёдроқ вақт давомида математика тадқиқотлари билан шуғулланмоқдаман. Ўзбекистонлик буюк математик Фарҳод Эшматов билан ишлаш, математика ва алгебраик геометрия соҳаси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мени жуда қувонтиради. Олимнинг кириш дарслари ғоятда қизиқарли бўлди. Профессорлар Фарҳод Эшматов, Рустам Турдибоев ва докторантлар билан лойиҳа устида иш олиб борарканман, институтда ҳамкорлик ва дўстона муҳитни ҳис қилдим. Ҳар бир инсон биргаликда ишлаш ва бир-бирига ёрдам беришга тайёр, чунки ҳар бир киши бажариладиган ишни тушуниши таъминланади ва ҳеч ким орқада қолмайди. Ушбу муҳит тадқиқот ва тажриба учун жуда қулай бўлиб, математикани янада қизиқарли ва ҳаяжонли ўрганишда ёрдам беради. Маданий жиҳатдан, Тошкентда яшаш катта тажриба бўлди. Ўзбек оиласида биз халқингизга хос бўлган урф-одат ва анъаналарни ўргандик. Шаҳарнинг чиройли бинолари ва диққатга сазовор жойларини кўриш имконига эга бўлдик. Шунингдек, биз Ўзбекистонда янги одамлар, жойлар ва ғоялар билан танишдик. Бу ерда ўқиш жуда ажойиб тажриба бўлди ва келгуси уч ҳафтани секинроқ ўтишини истайман.

 

Шаҳбоз САИДОВ ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: