09.07.2019

БИЛАСИЗМИ?

Ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади

— ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

— давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза берилиши керак.

— Аризага қуйидагилар илова қилинади:

— доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

— юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, ер участкаларини бериш имкони бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Навбатни интернет орқали кузатиб бориш мумкин.

Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.

Бунда фуқаролар тасдиқланган рўйхатга киритилгани ҳақида, ер участкаси берилишининг мўлжалдаги муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.

 

Видеорегистраторлар далил йиғувчига айланади

Автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик эндиликда далил сифатида қабул қилинади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

1 июлдан ҳар қандай жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурийдир.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (ҳозирги кунда 10 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.



Таълим соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар

Тест синовлари бўладиган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган ногирон абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди.

Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар олий таълим муассасаларига қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари боғчаларга жойлаштирилишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

— Ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи I ва ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар иқтидорли фарзандлари қуйидагилар билан таъминланади:

— замонавий ягона мактаб формаси;

— асосий турдаги ўқув қуроллари;

— бадиий китоблар;

— болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

— республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

— республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

Давлат грантлари бўйича таълим олган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларидан академик таътил олганида ўқишга давлат грантлари асосида қайта тикланиши мумкин.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: