Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
25.06.2019

ВАЛЮТАФУРУШЛАР ЖАЗО ОЛДИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида асосий эътибор амалдаги қонунларнинг ишлашига, сўз билан иш бирлигига қаратилмоқда. Қинғир йўллар билан пул топишга ўрганиб қолган шахсларга нисбатан кескин чоралар қўлланилмоқда.

Бундан уч-тўрт йил олдин гарчанд банклар қошида валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлса-да, мижозлар ўз валюталарини қора бозорда айирбошлаб оларди. Бунга сабаб — банк шохобчаларида бир нарх, қора бозорда бошқа нарх бўларди.

Энди-чи? Энди ҳар бир фуқаро банк шохобчасидан хоҳлаган миқдорда валюта сотиш ва сотиб олиш имконига эга бўлди. Ҳаммавақт ур-сур бўлиб ётадиган валюта айирбошлаш манзиллари санжоблашди, қора бозор ўз-ўзидан барҳам топди. Лекин «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деганларидай, бозорларда ноқонуний тарзда фаолият юритишни давом эттираётган баъзи бир «валючик»лар ҳали ҳам учраб турибди.

Олмос Махсадмуродов, Мажнун Қиличев, Феруз Раҳимовлар тоғни урса, талқон қиладиган йигитлар. Лекин улар бир касбнинг бошини тутмай, енгил даромаднинг ортидан қувиб, Ургут туманидаги «Ургут савдо комплекси» МЧЖ бозорининг дарвозасини ноқонуний валюта айирбошлайдиган майдончага айлантириб олишди. Бозорга келадиганлар учун ҳам бу қулай — бир сўм-икки сўм учун тортишиб ўтирмай, улардан валюталарини алмаштиришади.

Лекин кўза кунда эмас, кунида синади, деганларидай, Ургут туман Ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан «Ургут савдо комплекси» МЧЖ бозорида ўтказилган тадбирда «валютафурушлар» қўлга олинди. Улар ёнидан топилган 6 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги пул мусодара қилиниб, гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилди. Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман суди қарорига кўра, «валютафурушлар»га нисбатан жазо чоралари қўлланилди ҳамда уларга тегишли бўлган 6 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги пул давлат фойдасига мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат шуни кўрсатадики, қонундан ташқари ишлар ташвиш келтиради. Ҳар бир хатти-ҳаракатимиз қонун доирасида амалга оширилса, хотиржам яшаймиз. Эл-юрт олдидаги обрў-эътиборимизга путур етмайди. Кимки қонунларга итоат этмасликка уринса, барибир бир кун ўз жазосини олиши муқаррардир.

 

Акмал АЛИМОВ,

Ургут туман маъмурий суди раиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: