Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
18.06.2019

ПЕНСИЯ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА КЎРИЛАДИ

Ҳозирги пайтда Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқаётган, хусусан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилиб, фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.

Таҳлилларга кўра, маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг аксариятини транспорт воситаларини қонунга хилоф равишда бошқариш билан боғлиқ, шунингдек, майда безорилик, ички ишлар идоралари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, паспорт тизими қоидаларини бузиш ва мутасаддилар томонидан пенсия миқдорини белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Яширишнинг ҳожати йўқ, пенсия ёшидаги юзлаб фуқароларимиз қонун ҳужжатлари орасидаги номувофиқликлар туфайли ўз иш стажларини тасдиқлата олмай сарсон бўлаяпти. Бунга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари томонидан аксарият ҳолларда фуқароларнинг пенсия миқдорини ҳисоб-китоб қилишда турли чалкашликларга йўл қўяётгани сабаб бўлмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий суди томонидан фуқаро А.Абдуқаюмовнинг Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлими томонидан унга пенсия тўлаш рад қилингани ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди. Унга кўра, А.Абдуқаюмов 1988 йилдан 1994 йилга қадар «РИЦА» кооперативида, 1994 йилдан 1999 йилга қадар «Олмос-92» МЧЖда ишлаган. Лекин ойлик иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилолмаган. Ана шу муддат эътиборга олинмагани учун унга пенсия бўлимининг қарори билан пенсия тайинлаш рад этилган.

Суд мажлисида А.Абдуқаюмов юқорида номлари кўрсатилган корхоналарда ҳақиқатан ҳам ишлаганлигини, буни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ҳамда гувоҳлар тасдиқлашини, меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси тўлиб кетганлиги учун ўша даврларда меҳнат дафтарчасининг дубликати расмийлаштирилганлигини, лекин пенсия жамғармаси ушбу ҳолатни инобатга олишдан асоссиз бош тортганини билдирди.

Аризачи пенсия жамғармасига мазкур даврни инобатга олган ҳолда меҳнат стажига қўшиш масаласини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклатишни сўради.

Суд мажлисида Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими вакили М.Назирова ўз кўрсатмасида фуқаро А.Абдуқаюмов юқорида номлари кўрсатилган корхоналарда ҳақиқатан ҳам ишлаганлиги ҳақидаги ҳужжатлар архив сақловига топширилмаганлиги учун уларни текширишнинг имкони бўлмаганлигини, ҳужжатлар топилгунга қадар ушбу даврлар меҳнат стажига қўшиб ҳисобланмаганини билдирди.

Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Е.Никонова, А.Ғуломовлар ҳақиқатан ҳам А.Абдуқаюмов «РИЦА» кооперативида, кейинчалик «Олмос-92» МЧЖда ишлагани ҳақида кўрсатма берди.

Меҳнат кодексининг 282-моддасига асосан, барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилиниши лозим бўлиб, давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар иш берувчилар, шунингдек, суғурталанган ходимларнинг ўзлари томонидан тўланади.

Шунга кўра, маъмурий суд томонидан фуқаро А.Абдуқаюмовнинг Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан келтирган шикоят аризаси қаноатлантирилди.

 

Зуҳриддин ИРСАЛИЕВ,

Яшнобод туман маъмурий суди раиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: