Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
18.06.2019

БИЛАСИЗМИ?

Мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топширганда тўлов ундириладими?

Олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширилганида жорий йил битирувчиларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали эса мазкур тўловнинг 90 фоизи (91 минг 228 сўм) ундирилади.

 

Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги сабабли

иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

 

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдими?

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

 

Транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишида

 ЙПХ ходими қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

— ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;

— маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;

— транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.

— далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек, транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Бунда ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучланган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: