Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
04.06.2019

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

БЕШ НАФАР ШАХС УШЛАНДИ

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 27 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Қушхона маҳалласида яшовчи З.Э.нинг уйи ертўласидан 90 миллион сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бўстон маҳалласида яшовчи Ш.А., Қушхона маҳалласида яшовчи Ж.Х., Хабарлик маҳалласида яшовчи М.Ў., Хўжахуросон маҳалласида яшовчи Д.Р. ва Хўжахуросон кўчасида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

«ҚОРАДОРИ-2019» ТАДБИРИДА...

Жорий йил 30 май куни ўтказилган «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбири доирасида, Тошкент шаҳар Сергели тумани 8-даҳасида жойлашган автобуслар бекати олдида, Яшнобод туманида яшовчи 49 ёшли Д.С. қўлида бўлган пакетда 3 кг. 147 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

10 000 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ОЛГАН «ШАКАРЧИ»

2019 йил 31 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ТБдан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 3 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 53 ёшли Б.К. Алимкент 1-тор кўчасида, 57 ёшли П.М.га шакар маҳсулотлари билан олди-сотди қилишини айтиб, ундан 10 000 АҚШ долларини олган ва ушбу пулларни вақтида қайтармасдан ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят иши қўзғатилиб, Б.К. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

МОТОЦИКЛ ҲАЙДОВЧИСИ ВАФОТ ЭТДИ

2019 йил 1 июнь куни номаълум ҳайдовчи «Матиз» русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С. бошқарувидаги «Восход» русумли мотоциклни уриб юборган.

Номаълум шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

ҚАЙНОТА ВА КЕЛИН ЖАНЖАЛИ

2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: